Latest news

18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  0 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  9 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  10 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  4 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  4 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  8 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  2 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3

ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади News

ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади

ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичи 1-тури доирасидаги "Манчестер Сити" - "Наполи" баҳси матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0

Голлар: Холанд (56), Доку (65).

"Манчестер Сити": Доннарумма, Ҳусанов, Диаш, Гвардиол (Аке, 80), Орайли, Родри (Гонсалес, 60), Бернарду, Рейндерс (Льюис, 80), Фоден, Доку (Савиньо, 69), Холанд (Бобб, 80).

"Наполи": Милинкович-Савич, Ди Лоренцо, Беукема, Бонжорно, Спинаццола, Лоботка (Гилмур, 72), Политано (Жезус, 54), Ангисса (Элмас, 71), Де Брюйне (Оливера, 26), Мактомини, Хойлунд.

Огоҳлантириш: Политано (52).

Четлатиш: Ди Лоренцо (21).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. Кутилган ғалаба. Ҳусанов бугун яхши ўйин ўтказди. "Сити"чиларни ғалаба билан табриклаймиз)

Ўйинга 2 дақиқа қўшилди.

87. "Сити" тўпни ўзида ушлаб турганча ҳужумга ҳам ўтмаяпти, рақибга ҳам бермаяпти.

Қойил. xG бўйича кўрсаткич: 2,20 - 0,17. "Наполи" бугун ўйин бошида бўлган вазиятдан бошқа ҳеч нима қила олмади. "Сити" ҳимояси шунчаки ёрворди.

80. Йўқ. Ҳусанов майдонда қолди. Гвардиолга дам берилди. Абдуқодир ўйинни тўлиқ ўтказадиган бўлди.

79. Бобб ва Аке майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда. Ҳусанов "Арсенал" билан ўйинга сақлаб қолинса керак.

78. Савиньо ўйинга фаол қўшилди. У яхши ҳаракат қилмоқда, лекин фойдали иш коэффициенти жуда паст ҳозирча.

69. Доку ўйиндан олинди. Ҳа, бугунга етади. А Сериянинг амалдаги ғолибларини бошқа қийнамаслик керак...

65. ГОООООЛЛЛЛ!! ДОКУУУ!! СУПЕРГООООЛЛЛЛ!!! Рақиб жарима майдончаси ичида исталган футболчисини алдаб ўтди ва гол уриб кетди.

60. Родрига 1 соат вақт берилди ва у захирага олинди. Нико Гонсалес унинг ўрнини тўлдирди.

56. ГООООООООООЛЛЛЛЛ!! ХОЛАНД! Ниҳоят, ҳисоб очилди. Холанд боши билан берган зарбаси орқали дарвозани ишғол қилди. Фодендан супер узатма.

54. "Наполи" бор эътиборни ҳимояга қаратган. Шу пайтда Политано майдондан олинди ва яна бир ҳимоячи Хуан Жезус майдонга туширилди.

51. ЗАРБАААА! Фоден яхши нуқтага чиқиб борди ва ноаниқ зарба йўллади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Жамоалар майдонга қайтишмоқда.

ТАНАФФУС!

45+2. ЗАРБАААААА!! Орайлининг зарбаси дарвозага кириб кетаётганди. Политано амаллаб тўпга тегди ва Ванянинг реакцияси сабаб тўп ушлаб олинди. Чиройли вазият.

Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

45. УХХХХХХ!! Рейндерснинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза тўрининг тепа қисмига бориб тушди.

43. Гвардиолнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.

41. ЗАРБАЛАААРР!! СЕЙВЛААААРРР!!! Аввалига Орайли, кейинчалик Гвардиолнинг зарбаларини Милинкович-Савич қайтарди. Чиройли сейвлар.

38. ҲУСАНООООВВВ!! Жамоасини голдан сақлаб қолди. Агарда бир лаҳзага тўпга кечикканида Мактомини гол уриб кетарди.

34. "Наполи" узоқ вақтдан сўнг ҳужумга ўтди. Ўнг қанотдан бўлаётган ҳужумни Орайли қайтарди.

31. Фил Фоденнинг зарбасини Милинкович-Савич ушлаб олди.

30. Ҳусанов ўнг қанотдан ҳужумга ўтди. Унинг узатмасини Бонжорно бурчакка чиқариб юборди.

26. Ие! Де Брюйне захирага олинди. Конте унинг ўрнини ҳимоячи Оливера билан тўлдирди.

22. Гол уриш учун идеал нуқта эди бу жарима. Лекин Рейндерснинг зарбаси жонли девордан ўтмади.

21. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Жованни Ди Лоренцо майдондан четлатилди.

19. Ди Лоренцо жарима майдончаси ёнида сўнгги умид фоли сифатида Холандни йиқитди. Ҳакам биттада қизил карточка бергани йўқ. ВАР ишга тушди.

17. ЗАРБАААААААА!! "Наполи" ҳисобни очишга яқин келди. Бурчакдан узатилган тўпни Беукема боши билан Доннарумма дарвозаси сари йўллади. Жижидан суперсейв!

15. "Сити" бурчак зарбасига эга бўлди. Фоденнинг узатмасига Гвардиол боши билан ноаниқ зарба йўллади.

12. "Наполи" Ҳусановнинг қанотидан ҳужумга ўтди. Ангисса илк уринишда Ҳусановни алдади, иккинчисида эса Абдуқодир ўз устунлигини намойиш қилиб берди.

10. Бурчак зарбасидан "Сити" унумли фойдаланиши мумкин эди. Узатилган тўпни Доку тўхтатишда қийналди. Ҳимоячилар тўпни тепиб юборди, тўп марказдаги Ҳусановгача борди.

9. ЗАРБААААА!! Тижани Рейндерснинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди.

5."Сити" тезкор қарши ҳужум уюштирди. Доку катта масофани босиб ўтиб, Холанд томон тўпни оширди, ҳимоячи тўпни қайтарганди. Докунинг ўзи ҳужумда фол ишлатди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишган, ЕЧЛ мадҳияси янгради. Баҳс стартига оз вақт қолмоқда.

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Ҳусанов Хойлундга, де Брюйнега қарши бўладиган ўйин стартига оз вақт қолмоқда.

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика