Latest news

16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  0 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  4 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  6 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  10 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  7 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  11 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  3 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   2 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  53 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчисини олиб келмоқчи  5

Интервью. Сергей Смородин: "Черноморец"дагилар Максим Шацкихни эслаб туришади" News

Интервью. Сергей Смородин: "Черноморец"дагилар Максим Шацкихни эслаб туришади"

Ўзбекистонлик дарвозабон Сергей Смородин айни пайтда Украина премьер-лигасида ўйнаяпти.

Одессанинг "Черноморец" клуби билан шартнома тузган посбон ҳозирда Украинада фаолият олиб бораётган ягона ҳамюртимиз бўлиб турибди. Биз Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси собиқ дарвозабони билан боғланиб Украинадаги ҳаётига оид саволлар билан мурожаат қилдик.

- Оддий савол, "Черноморец" варианти қандай пайдо бўлди?

- Барчаси оддий. Турмуш ўртоғим асли киевлик. У билан Украина пойхатига таътилни ўтказиш учун боргандик. Ўша пайтда "Черноморец" дарвозабони Евгений Боровик клубни тарк этди. Мураббийлар менга таклиф билан чиқишди, дастлаб кўрикда бўлдим. Уларга ҳаракатларим маъқул тушди ва шартнома туздик.

- "Нефтчи" раҳбарияти сизнинг кетишингизга қандай муносабат билдирди?

- Улар мени тушунишди ва хориж клубида омад тилашди. Бундай таклифдан албатта фойдаланиш кераклигини айтишди ҳамда улар билан дўстона хайрлашдик. Клуб раҳбарияти мени қўйиб юборгани учун раҳмат айтаман.

- Жамоа сизни қандай кутиб олди?
- Жуда илиқ тарзда кутиб олди. Яхши муҳит, мураббийлар ва футболчилар қўллаб-қувватлашгани учун жамоага тезда киришиб кетдим.

- Мураббий билан илк суҳбат қандай бўлди?

- Дастлаб "Черноморец"да ўйнашни истайсанми?" деб сўради. Яхши савиядаги клуб бўлгани учун, "Албатта!" деб жавоб қайтардим. "Мана ўзингни кўрсат сен учун имконият", деб айтди. Дарвоқе клуб билан шартнома тузаётганимда директор ва мураббийлар Максим Шацкихни эсга олишди. У ҳам "Черноморец"да ўйнаганини билсангиз керак. Шацких кетди, энди сен бу ерда яхши ўйнаб Ўзбекистон терма жамоасидан чақирув олишинг керак деб айтишди. 



- Аммо ҳозиргача майдонга тушмадингиз. Жамоада дарвозабонлар ўртасидаги рақобат қандай?
- Қайдномадан ўрин олишни бошладим. Ўз вақтимни кутаяпман, ўйлашимча яқин кунларда майдонга тушаман. Рақобатга келсак жамоага келганимда икки нафар ёш дарвозабонлар бор эди. Улар қобилиятли ва яхши савиядаги посбонлар экан. Бежизга Украина ёшлар терма жамоасига чақирилиб туришмайди. Аммо дарвозабонлар ўртасида рақобат тенг, шунчаки ўз вақтимни кутаяпман.

- Мавсум тугашига оз қолмоқда. "Черноморец"да бронза медали олиш имконияти бор. Сизнингча клуб бунга эриша оладими?

- Албатта назарий жиҳатдан бунга эришса бўлади. Очколар фарқи у қадар катта эмас. Жамоамиз аъзолари ҳар бир ўйинга худди сўнгги баҳсга тушгандек тушишмоқда. Олдинда қийин ўйинлар бор. "Олимпик" асосий рақобатчимиз, кейин "Шахтёр" билан ўз майдонимизда ўйнаймиз. Еврокубокларга йўлланма олишни жуда истаяпмиз.

- Биринчи бор легионерга айландингиз. Машғулотлар жараёнида фарқ сезилаяптими?

- Тўғрисини айтсам ҳа. Бу ерда барчаси тез ва тартибли ўтмоқда. Бундан ташқари машғулотлар жуда қизиқарли. Бу ерда футболчиларнинг руҳий ҳолатига катта эътибор қаратишар экан. Ўзбекистонда эса битта хато қилсанг захирага олинасан ва қачон имконият бўлишини кутасан. Украинада эса аксинча қўллаб-қувватлашади ва яна ўйнашга имконият беришар экан.

- Сиз мавсум ўртасида клубга келдингиз. Мавсум аввалида мақсад қандай эдию ҳозир қандай?

- Дастлабки вазифа кучли олтиликка кириш эди. Чунки Украинада дастлабки босқичда 12та клуб иштирок этади. Иккинчи босқичда эса кучли олтита клуб чемпионлик учун, қолган олти клуб эса лигада қолиш учун курашади. Вазифа бажарилгач олдимизга ҳеч қандай ўрин мақсад қилиб қўйилмади. Шунчаки ҳар бир ўйинда тушиб охиригача курашиш айтилмоқда.

- Жамоада бразилиялик футболчилар ҳам бор экан. Улар бошқалардан қанчалик кучли?

- У қадар кучли эмас. Ҳа, техникаси кучли ва тўп билан тезкор ҳаракат қилишади. Аммо қолган ўйинлар ҳам деярли шундай ўйнай олишади. Жамоамизнинг асосий қисми ёшлардан иборат.

- "Черноморец"да етакчи ким?

- Ўйлашимча Дмитрий Коркишка, Ризван Аблитаров ва Давид Хочалава. Грузиялик ҳимоячи Хочалава мавсум тугагач клубни тарк этади. У "Шахтёр" билан шартнома тузиб бўлди. Кейинги мавсумда мен ҳам бу етакчилар қаторида бўлишга ҳаракат қиламан.

- Ҳозирги таркибда Шацких билан бирга ўйнаганлар борми? Улар "Супер Макс"ни қандай ёдга олишади?

- Ҳа, Сергей Люлька Макс билан бирга ўйнаган. Люльканинг айтишича ўша пайтда жамоа аъзолари кўп бор Шацкихдан палов тайёрлаб беришни илтимос қилишган экан. Шацких эса қозон топиб келинглар бажонидил тайёрлаб бераман деб жавоб берар экан.

- Сиздан ҳам буни сўрашдими?

- Албатта (кулади). Уларга чемпионат тугагач ош тайёрлаб беришни ваъда қилдим. Кўпчилик футболчилар қази олиб келишимни сўрашмоқда.

- Одесса шаҳри қандай таассурот қолдирмоқда?
- Шаҳар ажойиб. Ёнгинасида денгиз бор. Об-ҳавоси ҳам илиқ. Аслида Одессанинг чиройини кўриш учун бу ерда бир мартагина бўлиш керак. Аммо Тошкентни жуда соғинаяпман.


- Клуб уй олиб бердими ёки меҳмонхонада яшаяпсизми?
- Клуб менга квартира таклиф қилганди, аммо меҳмонхонада яшашни афзал билдим. Машғулотларга меҳмонхонада бориш анча қулай. Бундан ташқари меҳмонхона шаҳар ўртасида, ёнида деярли барча нарса бор. Бемалол шаҳар айланиш ҳам мумкин.

- Негадир "Черноморец" ўз стадионида ўйнамаяпти. Клубингиз расман мезбон ҳисобланса ҳам "Александрия" ва "Динамо"га қарши баҳслар рақиб майдонларида бўлиб ўтганини кўрдим. Бунга сабаб нима?

- Сабаби қишдан кейин майдон чими яхши ҳолатда эмасди. Бундай майдонда яхши футбол кўрсатиб бўлмасди. Шу боис раҳбарият барча ўйинларни сафарда ўтказишга қарор қилди. Аммо "Шахтёр"га қарши баҳсни ўз майдонимизда ўтказсак керак. "Карпати" ва "Олимпик" билан ўз майдонимизда ўйнагандик, аммо иккала жамоа қийналди.

- Ўз вақтида Украинада Шацких, Денисов кейинроқ Турсунов ўйнади. Ҳозир фақат сиз борсиз. Нега Украина клублари ўзбекистонлик футболчиларга қизиқмай қўйди деб ўйлайсиз?

- Украина клублари ҳозир камроқ легионер олишмоқда ва ёшларни тарбиялашга эътибор қаратишмоқда. Агарда легионер олишса ҳам асосан Бразилиядан ёки Европадан олиб келишмоқда.

- Қайси саволни кутгандингизу мен уни бермадим?

- Терма жамоа ҳақида. 2011 йилда ўсмирлар терма жамоаси сафида Мексикадаги мундиалда иштирок этиб қайтгандим. Тўғрисини айтсам миллий терма жамоада ўйнашни орзу қиламан. Бунинг учун муносиб бўлиш кераклигини биламан. Ўйлашимча клубимда мунтазам ўйнаб турсам ва ўзимни кўрсатсам бир кун албатта чақирув оламан.

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика