Latest news

02:53Стадиондаги ўр-тўполон, газ ишлатган полиция ҳамда Рим Папасининг башорати — жанжаллар гирдобидаги мамлакат мезбонлигида ўтган Европа чемпионатини ёдга оламиз  0 02:27Биринчи баҳсда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган "Бохум" Бундеслигада жон сақлаб қолишни уддалади!  0 01:51Роналду тарихда биринчи бўлиб бу ишни қилди  4 01:27Саудия Арабистонида мавсум якунига етди. Асосий маълумот ва фактлар  0 00:45Роналду Саудия Арабистони рекордини янгилади  6 00:30"Локомотив" - "Сурхон" 1:1  0 00:12Назаровнинг "Локо"даги дебюти, Турсуновдан "қайчи" зарба. "Локомотив" - "Сурхон" учрашуви фотографимиз нигоҳида  0 00:02Анчелотти Лига 1да 9 ўринни эгаллаган жамоани бошқариши мумкин  3 23:36Ёрқин Назаров: "Александр Стоймирович жамоа билан бирга эмас"  0 23:10Чоршанба куни "Барселона" янги мураббий билан шартнома имзолайди  4 22:50Февзи Давлетов: "Иккинчи таймнинг дастлабки 30 дақиқасини жуда ёмон ўтказдик. Натижа эса адолатли бўлди"  2 22:25Винисиус Жуниор "Олтин тўп"ни жамоадоши олишини хоҳлаяпти  7 22:02Саудия Арабистони чемпионатининг сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар эълон қилинди  2 21:47"Эшитдик-да!"нинг навбатдаги инсайди тасдиқланди  8 21:11Унаи Эмери билан бир ойда иккинчи марта шартнома узайтирилди  3

Интервью. Павел Бугало: "Ўткир Юсупов терма жамоада биринчи рақамли дарвозабон. Лекин..." News

Интервью. Павел Бугало: "Ўткир Юсупов терма жамоада биринчи рақамли дарвозабон. Лекин..."

Ўзбекистон терма жамоаси бугун тунда Осиё Кубогида иштирок этиш учун Қатарга йўл олди.

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогига мезбонлик қиладиган Қатарга отланди


Қатарга йўл олган таркибга назар ташлар эканмиз ҳар бир позицияда 2-3 нафардан футболчи борлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Хусусан, дарвоза чизиғида Ўткир Юсупов, Ботирали Эргашев, Абдувоҳид Неъматов  жой олди. Терма жамоамиз дарвоза чизиғида рақобат қай даражада? Шу ва бошқа саволлар билан Ўзбекистоннинг икки карра "энг яхши дарвозабони Павел Бугалонинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Павел Викторович Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида Ўзбекистоннинг имкониятлари қандай?

- Умид қиламанки, Ўзбекистон гуруҳдан чиқади ва мусобақада олдинга интилишда давом этади. Менимча терма жамоамиз ярим финалга қадар етиб бора олади. Агарда барча футболчилар эътиборни ғалабага қаратиб, юқори натижа йўлида бирлашиш муҳим, турнирда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ўзбекистон терма жамоасига Қатардаги Осиё Кубогида омад тилайман.

- Ўзбекистон терма жамоасининг айни пайтдаги дарвоза чизиғига фикрингиз қандай? Мураббий барча ўйинларда Ўткир Юсуповга ишонч билдирди. Бу рақобат муҳитига қанчалик таъсир қилади?

- Ўзбекистон терма жамоасида кучли дарвозабонлар бор. Албатта, Ўткир Юсупов биринчи рақамли посбон эканлиги шубҳасиз. Лекин назорат учрашувларида барча дарвозабонларга имконият бериш керак. Абдувоҳид Неъматов, Ботирали Эргашев ва ҳоказо. Мураббийлар машғулот вақтида ким яхшироқ эканлигини яхшироқ билишади.  

- Осиё Кубогида қайси терма жамоани фаворит сифатида кўряпсиз?

- Мусобақага ҳеч қачон кучсиз жамоа бормайди. Барча жамоалар фаворит ҳисобланади. Бу - футбол. Унда исталган жамоадан кутилмаган "совғалар" кутиш мумкин.  Бундай ҳолатга эса тайёр туриш керак. Футбол ўзгаряпти. Ҳар бир терма жамоа кучайган. Очиғини айтганда турнирда аниқ бир жамоани ютишини тахмин қилмайман. 

- Фаолиятингизда 3та Осиё Кубогида иштирок этиш насиб қилган...

- Барча мусобақаларда қатнашган таркибимиз сараланган эди. Орадан анча вақт ўтиб кетди. Шу боис тарих ҳақида нимадир дейишим қийин. 

- Мураббий сифатида жамоангизни алмаштирдингиз. Эндиликда "Пахтакор" мураббийлар штабида фаолият олиб борасиз. Қадрдон клубга қайтиш қандай бўлди?

- Ха, "Пахтакор"га кўчиб ўтдим. "Пахтакор" раҳбариятига таклиф ва эътибор учун раҳмат. Мен буюк жамоада ишлашимдан хурсандман. Бу клубда узоқ вақт ўйнаганман. Мен учун "Пахтакор" оиламдек гап. Ғалабаларга ҳиссамни қўшиш учун бор кучим билан ишлашга тайёрман.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика