Latest news

15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  0 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  9 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  4 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  1 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  1 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  3 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  22

Интервью. Парк Жи Сунг "Осиё жамоалари ва бошқалар ўртасида фарқ ҳалиям катта" News

Интервью. Парк Жи Сунг "Осиё жамоалари ва бошқалар ўртасида фарқ ҳалиям катта"

Ўз вақтида Жанубий Кореянинг етакчи футболчиларидан бири бўлган Парк Жи Сунг ФИФА расмий сайтига интервью берди.

Маълумот учун, Парк Жи Сунг учта жаҳон чемпионатида ўйнаган ва учаласида ҳам гол урган. У МЮ тарихидаги энг яхши легионерлардан бири ҳисобланади.

- Жанубий Корея учун ЖЧ-2018да гуруҳдан чиқиш асосий вазифами?
- Менимча, шундай. Бир нарсани унутманг, Осиё жамоалари ва бошқалар ўртасидаги фарқ ҳалиям катта. Шу боис биз ҳозирча ярим финалга чиқишни мақсад қила олмаймиз. Аммо гуруҳдан чиқиш учун курашса бўлади. Қуръа ташлаш маросимида аксар Осиё жамоалари 4-саватчадан жой олишди ва бу ҳам даражамизни кўрсатиб турибди. Осиё жамоалари учун навбатдаги жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқишнинг ўзиёқ катта натижа ҳисобланади.

- Ки Сунг Ёнг ва Сон Хён Мин ҳақида гапириб берсангиз. Улар - Кореянинг асосий ўйинчиларими?
- Бу саволга осонлик билан ҳа дея оламан. Иккала футболчи ҳам жамоамиз учун ўта муҳим. Уларда тажриба катта ва жаҳон чемпионати нималигини билишади. Уларнинг ўйини бошқаларга ҳам таъсир кўрсатади.

- Мамлакатдан четда ўйнаш Жанубий Корея терма жамоасини кучайтирадими?
- Четда кучли клубларда тўп тепиш кучли футболчиларга қарши майдонга тушиш деганидир. Бу албатта фойда беради. ЖЧ-2002 пайтида кўп футболчиларимиз ички чемпионатда ўйнарди ва терма жамоани йиғиш қийин бўлмасди. Энди бўлса вазият ўзгарди: бизда легионерлар бор ва терма жамоа фақат ФИФА кунларидагина йиғила олади.

- Сизнингча, бу йилги мундиалда фаворит ким?
- Доимгидек Бразилия. Кейин Германия ҳам анча кучли. Лекин бу иккита жамоа орасида яққол фаворитни айта олмайман. Менимча, жаҳон чемпионатини кузатиб бориш ниҳоятда мароқли бўлади.

- Мезбон жамоа Россиядан нима кутяпсиз?
- Бундай турнирларда мезбондан ҳамма вақт ижобий натижа кутса бўлади. Бир эслаб кўринг-а, 2002 йил биз мезбон сифатида ярим финалгача боргандик. Мен Россияда бўлганман, улар футболга жуда қизиқади ва тайёргарликни ҳам юқори даражада олиб боришмоқда.

- Футболда технология қўлланишига қандай муносабат билдирасиз?
- Бутун дунё ва бошқа спорт турлари технологиядан иборат бўлиб қолди. Табиийки футбол ҳам бундан мустасно эмас. Футболга технология керак, лекин ҳамма гап уни қандай қўллашда.

- Сиз ҳозир ФИФА афсоналари дастури бўйича иш олиб боряпсиз. Бу сизга нима беради?
- ФИФАнинг лойиҳаларида иштирок этиш қизиқарли. Негаки машҳур ўйинчиларни ҳамма вақт мухлислар катта қизиқиш билан кузатиб боришади ва сен ўз ишинг билан уларга таъсир ўтказа оласан. Футбол фақат футболчилар учун эмас, балки дунёдаги ҳамма учун. Эндиликда собиқ футболчи сифатида одамларга қувонч улашаётган эканман, бундан жудаям хурсадман.

Х.Холиқов тайёрлади.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика