Latest news

00:53Лига кубоги. Ярим финал. "Тоттенхэм" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  0 00:40Испания Суперкубоги. "Атлетик" – "Барселона" 0:2 (онлайн ҳисоб)  19 00:33ОКМК клубга келганидан бери бирор марта майдонга тушмаган Сардор Мирзаев билан шартномани узайтирди  1 00:00Клублар нима сабабдан ёш ўйинчиларни сотишдан кўпроқ даромад олишади?  0 23:49"Қандай ҳолатда бўлмайлик, мухлислар биздан чемпионликни кутишади" – Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор"нинг Туркиядаги йиғинларига ташриф буюрди  1 23:24Расман: "Барселона"га Дани Ольмо ва Викторни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди  2 22:33Ламин Ямал "Барса" билан янги шартнома имзолаш ҳақида гапирди  2 22:05"Пахтакор" Туркиядаги назорат ўйинида Руминия клубини мағлуб этди  6 21:37"Манчестер Юнайтед" ўз вингери билан янги шартнома имзолайди  2 21:17Дидье Дешам Франция термасидан кетишини маълум қилди, фақат...  3 20:52АПЛ клубида бош мураббий истеъфоси рўй берди  0 20:30"Динамо" БААда Россиянинг бир нечта клубига қарши назорат учрашувлари ўтказади  1 20:03Ҳаким Фузайлов: "Хоразм" мухлислари Суперлигани соғинган, режамизда Туркия йиғини бор. Фақат..."  1 19:48Романо Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери ҳақида янги пост қолдирди  31 19:36"Нефтчи"дан кетган легионер "Динамо"га ўтиши мумкин  2

Интервью. Фарҳод Бекмуротов: "Агар эътибор ва молиявий ҳолат яхши даражада бўлса, кейинги мавсум юқори ўринларни эгаллаймиз" News

Интервью. Фарҳод Бекмуротов: "Агар эътибор ва молиявий ҳолат яхши даражада бўлса, кейинги мавсум юқори ўринларни эгаллаймиз"

Осон бўлмаган мавсумни ўтказган "Андижон" жамоаси ўтиш ўйинида "Нефтчи"дан устун келди ва Суперлигада қолиш масаласини ижобий ҳал қилди.

Муросасиз ва шиддатли ўтган ўтиш ўйинидан сўнг "Андижон" футболчиси Фарҳод Бекмуротовни суҳбатга чорладик.

- "Андижон"нинг Суперлигада қолгани билан самимий табриклаймиз. "Нефтчи" билан ўйин сизлар учун охирги чора эди. Жамоа Суперлигада оғир мавсум ўтказганига қарамай қисқа вақтда мазкур учрашувга қадар тиклана олди ва ғалаба қозониб элитада қолди...

- Табрик учун катта раҳмат. "Нефтчи" билан ўйнаб Суперлигада қолиш тақдиримизга ёзилган экан биз нима ҳам қила олардик. Мавсумдаги охирги ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. 0:1 ҳисобида ортда бораётганимизда ҳам ютишимизга ишондим. Раҳбарлар, мухлислар, оила аъзоларимиз ва яқинларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди. 

- Бу фаолиятингиздаги энг оғир ва мураккаб мавсумми?

- Ҳа, шундай десак ҳам муболаға бўлмайди. Пандемия сабаб кўп узилишлар ва танаффуслар юзага келди. Қийин мавсумни ўтказдик.

-  Жамоани мавсум давомида тўрт нафар мураббий бошқаришга улгурди. Лекин якунда Отабек Ғуломхўжаев жамоани Суперлигада олиб қолиш вазифасини уддалади. Бунда футболчиларга қай даражада қийин бўлди? Тўртта мураббий, тўрт хил қараш, тўрт хил услуб ва фалсафа...

- Тўғри таъкидладингиз. Қийнлаганимиз рост.  Энди бир мураббийнинг услубига мослашганимизда бошқаси келди. Ҳар бир мураббийнинг ўзига яраша қарашлари, фалсафаси, тушунчаси бор. Шу томондан ҳам қийналдик дея оламан. 

- "Андижон" жорий мавсумда жуда ҳам кам гол урди. Бу нима билан боғлиқ?

- Ҳужумчиларимизга омад етишмади деб ўйлайман. Ўйинларда жуда кўп имкониятларга эга бўлдик, вазиятлар яратдик. Лекин охирги нуқтани қўйиш насиб қилмади. Ҳужумларни якунлашда оқсадик. Агар яратган вазиятларимиздан самара чиқара олганимизда голларимиз сони бундан ҳам кўп бўларди. 

- Клуб икки мавсум Суперлигада қолиш учун курашди. Ҳозирда эътибор ошгани ва молиявий ҳолат яхшиланганини ҳисобга олсак навбатдаги мавсумда мухлислар қандай натижа кутишлари мумкин?

- Ўтган йили бунчалик қийин бўлмаган эди. Турнир жадвалида ўнинчи поғонани эгаллагандик, боз устига аввалги мавсумда тажрибали футболчилар ҳам нисбатан кўп бўлганини айтиш жоиз.  Бу йил эса кўпроқ ёшларга ишонч билдирилди.  Ҳа, эътибор ва молиявий ҳолат яхши бўлиб турса кейинги мавсум юқори ўринлардан бирини эгаллаймиз. 

- "Пахтакор" билан кечган баҳсда жароҳат олиб майдонни тарк этган эдингиз. "Нефтчи"га қарши учрашувга қандай тикландингиз?

- Ҳа, Тошкентдаги ўйинда жароҳат орттириб олдим. Кўрдингиз, "Насаф" билан кубок учрашувида иштирок этмадим. Ўтиш ўйинига икки кун қолганда машғулотларга қўшилдим. Мураббийларимиз тактикалар устида иш олиб боришди. Отабек ака ўйиндан олдин олдиларига чақирдилар ва жамоага ёрдам беришим кераклигини тушунтирдилар. "Нефтчи" билан оғриқ қолдирувчи укол билан ўйнадим. 

- Мағлубиятлар, хато ва камчиликлар жамоага сабоқ бўлдими? Тўғри хулоса чиқарилдими?

- Ҳа, мағлубиятлар камчиликларимизни кўрсатиб берди. Ҳар қандай хатодан тўғри хулоса чиқариш муҳим. Мураббийларимиз машғулотларда қаерда қандай хато қилганимизни кўрсатиб беришди. 

- Отабек Ғуломхўжаев қисқа вақт ичида жамоада қандай ўзгаришларга қўл урди?

Тўғриси, "Сурхон"га мағлуб бўлганимиздан сўнг жамоадаги кўпчилик тушкун ҳолатида эди, Про лигага тушиб кетиш ҳавфи ошганди. Лекин, Отабек ака ўз кучимизга бўлган ишончни қайтара олди. Ўз майдонимизда "Машъал"ни мағлуб этдик ва бу ғалаба бизга ўтиш ўйинида иштирок этишимизни таъминлади. Энг яқин таъқибчимиз "Бухоро" эса мағлубиятга учради. Мухлисларимизга охиригача қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдириб қоламан.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика