Latest news

23:05АПЛ. "Брайтон" – "Челси". Таркиблар аниқ!  1 22:59Ла Лига мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  2 22:36АПЛда янги мавсумдан ВАР бекор қилиниши мумкин!  4 22:00Россия кубоги ярим финали! "Зенит" – ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибдами?  13 21:53"Ювентус" янги бош мураббий билан келишиб қўйди  3 21:21Жейми Каррагер: "Ортега "Сити"ни чемпион қилди"  7 20:57Ла Лигада мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди. Хави улар орасида йўқ  6 20:40Танга ташлаш орқали финалчи аниқланган ҳамда ҳал қилувчи ўйини қайта ўтказилган Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  1 20:19"Футбол олами". "Нефтчи" - "Андижон" 2:2, "Навбаҳор"да ғалаба ва 7-турнинг қолган ўйинлари ҳақида  0 20:07Беллингем, Винисиус, Левандовски, Гризманн... Ла Лигада ким энг яхши бўлади?  15 19:52ОКМКда тарихий ғалаба, водий дербисидаги мухлислар рекорди - Суперлиганинг 7-туридан 20 та факт  4 19:22Аббосбек Файзуллаев Россияда "мавсум кашфиёти" соврини учун якуний учликдан жой олди  8 18:54Рой Кин "Манчестер Сити" собиқ футболчисини "едирди"  5 18:27"Реал"нинг машҳур мураббийи Пинтус Гвардиолага керак. "Манчестер Сити" унга "қойилмақом" таклиф юборди  3 18:00Расман: Ўзбекистонга аёллар Осиё кубоги мезбонлиги топширилди  19

Интервью. Достон Ибрагимов: “Мақсадим Осиёда энг яхши футболчи бўлиш” News

Интервью. Достон Ибрагимов: “Мақсадим Осиёда энг яхши футболчи бўлиш”

"Қизилқум" клуби ярим ҳимоячиси Достон Ибрагимов билан турли мавзуларда суҳбатлашдик.

- Достон яхшимисиз, карантин вақти бўлишига қарамасдан бугунги интервьюмизга йўқ демаганингиз учун катта раҳмат. Аввало карантин вақтида нималар билан машғулсиз. Уй шароитида машғулотлар қандай кечмоқда?
- Албатта карантин вақтида хамма қатори қоидаларга риоя қилган ҳолда уйда иложи борича спорт формамни йўқотмаслик учун доимий уй шароитидан келиб чиқиб машғулотлар олиб бормоқдаман. Менимча хар бир профессионал футболчи спорт формасини йўқотмаслик учун уйда шуғулланиб туриши лозим.

- Футболга қандай қизиққансиз ва дастлабки сабоқларни қайерда олгансиз. Футболдаги биринчи мураббийингиз ким?

- Футболга қизиқмайдиган бола бўлмаса керак деб ўйлайман. Мен ҳам ҳамма болалар каби кўчада футбол ўйнаб юрардим. Футболчи бўлишимга эса асосий сабабчи онам деб биламан. Чунки бир куни ёзги таътил вақтида бекор юрма безори бўлиб, бирорта спорт билан шуғуллангин болам деб тавсия бергандилар. Лекин футболни жуда яхши кўришимни билар эдилар. Шунда футболга қўяйми борасанми деганларида, майли агар қўёлсангиз жуда зўр буларди деб хурсанд бўлган эдим ва бўлди болам боравер гаплашиб қўйдим деганларида ишонмагандим. Эртасига ўзим хам ишонмай майдонга борганимда мураббий Владимир Петрович Гавриловга онам юбордилар десам, бўлди қўшил машғулотга дедилар. Шу билан футболдаги фаолиятим мана шу ердан бошланган.

- Эшитишимча 2010 йилда Навоий шаҳрида ўтказилган “Зарапетян” хотира турниридан сўнг муборакнинг “Машъал” академияси тарбияланувчисига айлангансиз. Ундан сўнг “Машъал” академиясидан “Пахтакор” академиясига ўтдингиз. Мана шу “Машъал” академияси тарбияланувчисига айланиш хамда “Пахтакор” академияси сари йўл олиш воқеалари хақида бироз гапириб берсангиз. Хўш булар қандай бўлган эди?

- Ҳа шу йили Навоийга мусобақада иштирок этиш учун Муборакнинг “Машъал” академияси 2та ёш тоифаси 1996 йил ва 1997 йилда туғилган жамоалари ташриф буюришди. Мусобақа эса 1995-1996 йилларда туғилганлар ўртасида ўтказилаётган эди. Биз билан бир гуруҳдан Машъал-1996 жамоаси ҳам ўрин олганди. Айнан мусобақа доирасида шу жамоага қарши ўйиндан сўнг Машъал-1997 жамоаси мураббийи Баҳодир Шаймардонов ўз жамоасига мени таклиф қилди. Шу баҳона “Машъал”га бориб қолганман. У ерга борганимда ўша вақтлар хақиқатдан хам “Машъал” академиясини Ўзбекистонда биринчи рақамли академия эканлигини тушуниб етдим. Секин-аста ўша йилдан бошлаб “Насаф” ва “Бунёдкор” хам ўз академиясини ярата бошлади. Ҳозирги кунда барча билади ушбу академиялар шароити қай даражада эканлигини. “Пахтакор” академияси тарбияланувчисига айланишимга келсак, Бухорода ўтказилган Республика чемпионати сабаб бўлган. Мусобақа плей-оффида биз Пахтакор-1997 жамоаси билан тўқнаш келганмиз. Ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланиб, пенальтилар сериясида мағлубиятга учраганмиз. Шу баҳсда гол уриб учрашувнинг энг яхши ўйинчилардан бири бўлгандим. “Пахтакор” жамоаси мураббийи Жасур ака Абдураимов бир йилдан сўнг менга қўнғироқ қилдилар. Мусобақани менга эслатдилар ва “Пахтакор”га таклиф қилдилар. Шунда албатта деб жуда хурсанд бўлганман. Шундай қилиб 2013 йил баҳорида “Пахтакор”га бориб қўшилганман.


- “Пахтакор”даги йиллар қандай кечди умуман у ердаги қийинчиликлар ва хурсандчиликлар ҳақида ўртоқлашсангиз. Сизни шу даражага етишингизда қайси мураббийингизни сабабчи деб ўйлайсиз?

- “Пахтакор”даги қийинчиликлар буни ҳар бир футболчи хам бошидан ўтказа олмайди. “Пахтакор”нинг асосий жамоасида эса ўйнаш бу менимча ҳар бир футболчига ҳам насиб этавермайди. Чунки “Пахтакор”да фақат кучли футболчиларгина тўп тепган ва ўйлайманки бундан кейин ҳам шундай бўлади. “Пахтакор”даги хурсандчиликларимни сўз билан таърифлаб бўлмайди. Бу даврлар футболдаги энг ёркин даврларим деб биламан. Бу даражага етишимга келсак албатта биринчи мураббийим Владимир Петрович сабабчи деб биламан. Бу инсон бўлмаганида мен футболчи бўлолмасдим деб ҳисоблайман!

- “Бухоро” жамоасига ижарага берилганингиз хақида нима дея оласиз. Ўша вақтда “Бухоро” жамоаси вариантидан ҳам бошқа вариантлар бормиди? Нега айнан мазкур жамоани танладингиз?

- “Бухоро” жамоасига келсак айтсам ишонмайсиз, ўша вақтлар футболдаги фаолиятим учун қийин даврлар бўлган. “Бухоро” жамоасини ўзим танлаганман. Олдимда бошқа вариантлар ҳам бўлган. Аммо бу вариант менга далда бўлган. Чунки у ерда Бахтиёр ака Ашурматов мураббий эди ва айнан шу мураббий сабаб мен яна футболга қайтдим. Албатта мураббийлар ва мухлисларни ҳам кўмаги менга жуда катта далда бўлди. Мен “Бухоро” жамоасини ҳеч қачон унутмайман. “Бухоро”га раҳмат айтиб қолмоқчиман ва бу жамоа юрагимда яшайди.

- “Қизилқум”да “Бухоро” ёки “Пахтакор”дагидек ўйинингиз чиқмаётганига нима сабаб бўлмоқда?

- “Қизилқум” жамоасида ўйиним чиқмаётганига келсак, бунга сабаб фақат ўзим деб ўйлайман. Бошқа ҳеч қанақа сабаб бўлиши мумкин эмас.


- Умуман сизга хориж клубларидан ҳам таклифлар бўлганми? Агарда Европада тўп теп имконияти бўлса қайси чемпионат ёки жамоани танлаган бўлар эдингиз камида?

- Европа клубларидан хозирча таклифлар бўлганича йўқ. Лекин худо хоҳласа бўлади. Ниятим ҳам шу Европада ўйнаш. Танлаш керак бўлса Россия чемпионатини танлаган бўлардим.

- Агарда футболчи бўлмаганингизда қайси соҳада ўзингизни тасаввур қиласиз?

- Тўғриси футболдан бошқа соҳада ўзимни тасаввур қилмаганман ва бошқа соҳада тасаввур ҳам қилолмайман.

- Футболдаги кумрингиз?

- Футболдаги кумирим Криштиану Роналду ва Давид Вилья.

- Сиз учун энг кучли жамоа, мураббий ҳамда футболчи?

- Энг кучли жамоа мен учун "Реал Мадрид" ва Ўзбекистонда “Пахтакор”. Энг кучли мураббий эса Гвардиола ҳамда Ўзбекистонда Жасур Абдураимов. Энг кучли футболчи Криштиану Роналду ва бизда Жалолиддин Машарипов.

- Нима учун Роналдуни Мессидан устун қўясиз?

- Чунки Мессида қобилият бўлса, Роналдуда қобилият билан биргаликда меҳнат ҳам бор.

- Келажакдаги режаларингиз қандай?

- Келажакда режаларим Ўзбекистонни Жаҳон чемпионатига чиқишига хисса қўшиш ва Осиёда энг яхши футболчи бўлиш.


Championat.asia сайтининг Навоий вилоятидаги мухбири ва Навоий вилояти футбол ассоциацияси матбуот котиби Шаҳбоз Ғуломов суҳбатлашди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика