Latest news

23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  0 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:38"Истанбул Башакшехир" — "Трабзонспор". Таркиблар маълум  10 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3 18:39"Сурхон" Термизда аср ғалабасини қўлга киритиши мумкин  6 18:10ЎФА футболдан четлатган Жасур Мухторов 5,5 йилдан сўнг Суперлига ўйинини бошқаради  11 17:42"Пахтакор" сўнгги бор Қўқонда қачон ғалаба қозонган?  3 17:15Испаниялик мураббий "Андижон" ва "Навбаҳор"нинг муваффақиятли старти ҳақида гапирди  1 16:48Тареми Эронга қайтишни истаяпти  10

Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади News

Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади

Суперлига 27-тури доирасидаги "Сўғдиёна" – "Қизилқум" ўйини якунланди.

Суперлига 

27-тур

"Сўғдиёна" – "Қизилқум" 3:0 

Зомин. "Зомин" стадиони. 15:00

Голлар: Люпчо Дориев пенальти 14', Рубин Хебай (Люпчо Дориев) 34', Рубин Хебай 53'

Бош ҳакам: Равшан Абдувоҳидов

Ёрдамчи ҳакамлар: Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов

Захира ҳаками: Фаррух Янсупов

Назоратчи: Виктор Серазитдинов

VAR: Никита Мустафин

AVAR: Ришат Нугманов

Комиссар: Владимир Назаров

"Сўғдиёна": 1.Шоҳруҳ Исақов, 2.Зоир Жўрабоев (9.Самандар Мавлонқулов, 37), 8.Суҳроб Иззатов, 3.Ислом Қобилов, 4.Отабек Аҳадов, 7.Хондамир Мустафоқулов (70.Жасур Жалолиддинов, 72), 10.Шоҳруҳ Абдураҳмонов (18.Ойбек Нурматов, 72), 14.Люпчо Дориев, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 33.Сардор Раҳмонов, 98.Рубин Хебай (28.Станислав Андреев, 84). 

Захира: 27.Милан Митрович, 5.Беҳруз Жуматов, 24.Шаҳриёр Тошмуродов, 34.Дилшод Мисралиев, 99.Умид Султонов.

"Қизилқум": 1.Санжар Қувватов, 4.Илҳом Ваҳобов, 8.Шаҳзод Раҳматуллаев,  9.Ислом Кенжабоев, 11.Жамбули Жигаури, 16.Асрор Ғафуров, 22.Шаҳзод Туропов (20.Бобомурод Бозоров, 46), 23.Самандар Шукуруллаев, 70.Шоҳруз Норхонов (17.Акмал Музаффаров, 68), 77.Файзуллобек Жуманқўзиев, 88.Душан Мийич (19.Илҳом Кенжаев, 68).

Захира: 30.Фарҳод Раҳматов, 6.Муродали Усмонов, 7.Даврон Анваров, 18.Фарҳод Бекмуратов, 33.Султон Раҳматов, 79.Диёр Рахматиллоев.

Огоҳлантириш: Самандар Шукуруллаев (42), Ислом Кенжабоев (61), Файзуллобек Жуманқўзиев (69), Ойбек Нурматов (84). 


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90+1. Кенжабоев ортдан туриб Нурматовни йиқитди. 

90. Иккинчи таймга 6 дақиқа қўшилди. 

90. Зарбааа! Кенжабоевнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. 

84. "Сўғдиёна"да ўзгариш: Хебай ўрнига Андреев баҳсни давом эттиради. 

84. Нурматов Жуманқўзиевга нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди. 

82. "Қизилқум" ҳужум қилишда давом этмоқда, аммо ҳозирча самара йўқ. 

77. Ғафуров майдон марказида катта тезликда олдинга интилаётган Дориевни қўполлик эвазига тўхтатиб қолди. 

72. "Сўғдиёна"да 2 та ўзгариш: Абдураҳмонов ўрнига Нурматов, Мустафоқулов ўрнига Жалолиддинов майдонга тушди. 

72. Равшан Абдувоҳидов VAR мониторида эҳтимолий қизил карточкани ўрганди ва фикрини ўзгартирмади. 

69. Жўрақўзиев Мустафоқуловга нисбатан ўта қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди.  

68. "Қизилқум"да 2 та алмаштириш: Норхонов ўрнига Музаффаров, Мийич ўрнига Кенжаев туширилди. 

68. Ууух! Кенжабоев олис масофадан белгиланган жаримадан тўғри дарвоза томон тепди, дарвозабон уни қийинчилик билан қайтарди.

66. Зарба! Рубин Хебайнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

65. Жарима майдончаси яқинида Абдураҳмонов йиқитилди, стандарт белгиланди. 

61. Кенжабоев Қобиловга нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва сариқ карточка олди. 

60. Ууух! Кенжабоевнинг бош билан берган зарбасини Исақов шунчаки илиб олди ва хавф ортда қолди. 

59. Зарбаааа! Ўтган турнинг энг чиройли голини урган Кенжабоев ўткир бурчакдан гол уриб, таблога номини ёздириб қўймоқчи бўлди, бу гол ҳам энг чиройлиларидан бири бўларди... 

53. ГОЛ! Қаҳрамоновнинг кетма-кет 2 та зарбасини қайтарган Қувватов Хебайнинг чап оёқда берган зарбаси олдида ожиз қолди — 3:0! 

52. Зарбаа! Норхонов қулай нуқтадан зарба берди, аммо тўп ҳимоячига тегиб қайтди. Ҳужумчи тўп қўлга тегди, дея эътироз билдирмоқда. 

51. Зарбааа! Асрор Ғафуров олисдан дарвозани нишонга олишга ҳаракат қилди, ерлатиб йўлланган зарба сал ноаниқ кетди. 

50. Хебай қанотдан ичкарига тўп оширмоқчи бўлди, аммо уриниш муваффақиятли чиқмади.  

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. "Қизилқум"да алмаштириш: Туропов ўрнига Бозоров баҳсни давом эттиради. 

Биринчи бўлим тугади. Танаффус! 

45+1. Зарбааа! Абдураҳмоновнинг айланма зарбасига аниқлик етишмади.  

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

45. Кенжабоевнинг зарбаси ўта ноаниқ чиқди. 

42. Самандар Шукуруллаев тезкор ҳужумни тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди. 

37. "Сўғдиёна"да ўзгариш: Жўрабоев ўрнига Мавлонқулов тушди. 

34. ГОЛ! Дориевнинг пасидан кейин Хебай деярли бўш дарвозага йўл топди – 2:0! 

30. Зарба! Қаҳрамоновнинг зарбаси рикошет орқали Қуввватовга етиб борди. Тажрибали посбон сергак турганини кўрсатди ва тўпга эга чиқди. 

26. Абдураҳмонов майдон марказига яқин ҳудудда Музаффаровга ниисбатан қоидани бузди.

22. Норхонов Исақовни бироз туртди, ҳакам дарвозабоннинг ҳолидан хабар олди. Ҳаммаси жойида. 

17. Зарбаааа! Даҳшат! Абдураҳмоновнинг пасидан кейин Хебай яқин масофада туриб мўлжалда адашди, тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди... 

16. Ууух! Раҳматуллаев олис масофадан дарвозани пойлади, Исақов қийинчилик билан хавфни бартараф этди. 

14. ГОЛ! Дориев пенальтидан тўп киритиб, ҳисобни очди – 1:0! 

11. Пенальти белгиланди. Тўп ҳимоячи Мийичнинг қўлига теккани маълум бўлди. 

11. Бош ҳакам Равшан Абдувоҳидов VAR мониторига чақирилди. Тўп "Қизилқум" вакили қўлига теккан бўлиши мумкин... 

10. Абдураҳмонов жарима майдончаси ичида яйрамоқда. У бир қатор ҳимоячиларни алдади, аммо якунда фақат бурчак зарбаси ишлади. 

8. Жиззахликлар бугун жуда фаол — Бошкович шогирдлари кетма-кет ҳужум уюштирмоқда. 

5. Зарбааа! Хебай тўпни тўхтатмасдан зарба берди, Қувватов ўз ўрнида! Шундан сўнг Қобилов дарвозани пойлашда бироз адашди. 

3. ГОЛҚобиловнинг узатмасидан сўнг Абдураҳмонов бош билан тўп киритди, бироқ у офсайд туфайли бекор қилинди. 

2. Ууух! Дориевнинг узатмасдиан сўнг Жўрабоев бош билан дарвозани нишонга олди, Қувватовдан сэйв! 

1. Ўйин бошланди! 

- Учрашув 15:00 да старт олади. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика