Latest news

17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  9 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  1 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  17 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  7 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  5 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  13 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1

Интервью. Дилшод Жўраев: "Мен уйга қайтдим" News

Интервью. Дилшод Жўраев: "Мен уйга қайтдим"

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси қишки трансферлар вақтида бир қатор собиқ футболчиларини ортга қайтармоқда.

Улардан бири ярим ҳимоячи Дилшод Жўраевдир. Футболчи клуб билан 2 йиллик шартнома имзолади. Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Дилшод Жўраев 2012-2015, 2018 йиллар давомида "қалдирғочлар" шарафини ҳимоя қилган. Биз бу борада унинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Ҳозирги "Бунёдкор" аввалги йиллардагидан фарқ қилади. Шундай экан қийин паллада собиқ жамоангизга қайтишга сизни нима ундади? 

- Аввало шуни айтишим керакки, мен айнан шу клуб орқали катта футболга кириб келганман. Қолаверса раҳбарият ва мураббий ишончи ҳам бунда катта аҳамият касб этди. Қайтишимга шу омиллар сабаб бўлди. Бундан 7-8 йил олдин "Бунёдкор"нинг стратегияси бошқача эди. Асосан тайёр ва тажрибали футболчиларга эътибор бериларди. Бугунги кунга келиб ёшлар таркибнинг ўзагини ёшлар ташкил қилмоқда. Бу албатта яхши. Агарда фикримизни тўғри қилиб бир оила бўла олсак қийинчиликларни енгиб ўтамиз. 

- Марказда яъни таянч ярим ҳимоясида, олдинги чизиқда ўйнаган вақтингизда тез-тез кўзга ташланиб турар эдингиз. Лекин диққат марказидан йўқотиб қўйгандекмиз. Сўнгги йилларда мураббийлар сизни ҳимояга яқин жойда ўйнатаётгани таъсирими?

- Мураббий қайси позицияга қўйса, футболчи ўша жойда ўйнаши керак. Сизнинг гапингиз ҳам қайсидир маънода тўғри. Чунки олдинроқда тўп тепганимда гол уриш учун имкониятлар бўларди. 

-  Айни пайтда таркибда ёш футболчилар, академия тарбияланувчилари кўпчиликни ташкил қилади. Жамоада кам сонли тажрибали футболчилардан бирисиз. Шу боис бу йил сиздан етакчиликни кутиш мумкинми?

- Кўп ёш ҳам демаган бўлардим. Таркибда 20дан ошган йигитлар ҳам бор. Ҳаммада етакчиликни қўлга олиш имконияти мавжуд. Барчага омад тилайман. 

- Сиз билан аввал гаплашганимизда "Бунёдкор"га қайтиш истагингиз борлигини айтган эдингиз. Клубни яхши кўришингизни билдиргансиз. Балки АГМКда ўзингиз истагандек ўйнамагандирсиз ёки муҳитни ўзгартириш нияти туғилдими?

- Тўғри айтдингиз. "Бунёдкор" доим қалбимда бўлган. АГМКда охирги мавсумда ўзим хоҳлагандек ўйин амалиётига эга бўлганим йўқ. Футболчи ривожланиши учун майдонга чиқиши керак. Шунда ўсиш бўлади, деб ўйлайман. Муҳитни ўзгартиришни маъқул, деб билдим. 

- "Бунёдкор" жорий мавсумда қайси ўринларга курашади?

- 2022 йилда халқаро майдонга 2+2 квотаси берилган . Шундай экан фақат юқори ўринларга курашамиз. "Бунёдкор" шу кунгача пастки ўринлар учун ҳаракат қилмаган. Ўтган мавсумда 2 ўриндаги жамоадан 2 очко ортда қолишди.

- Бугунги "Бунёдкор"нинг ютуғи нимада?

- Менимча ҳозирда ёшларнинг асосий таркибда ўйнаётгани улар учун ютуқ ҳисобланади. Биз тўп тепган пайтда асосий таркибга кириш учун йиллар давомида ҳаракат қилар эдик. Рақобат кучли бўларди. "Бунёдкор" ёш футболчиларга трамплин вазифасини бажариб бермоқда. Фурсатдан фойдаланиб АГМК жамоасига, раҳбарияти, мухлислари, мураббийлар штаби, футболчиларга раҳмат айтиб қоламан. Оз эмас, кўп эмас 5 йил ўйнадим. Шу клубнинг нон-тузини едим. Икки маротаба бронза меддалларига эга чиқдим. ОЧЛда иштирок этдим. Миржалол Қосимов билан ишлаганимдан хурсандман. Шу боис мазкур клубда тўп тепганимдан ҳеч қачон афсусланмайман. Дарҳақиқат Олмалиқдан ажойиб хотиралар билан кетдим, дея оламан. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика