Latest news

13:59Аргентина ва Мессини норозилик намойишлари туфайли Анголадаги ўйиндан воз кечишга чақиришмоқда  0 13:30Суперлига. 20-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Хоразм" ва "Сурхон"да йўқотишлар мавжуд  3 13:12Дуглас Луис АПЛга қайтмоқда  0 12:43Рустам Ашурматов қачон сафга қайтиши маълум  1 12:32АПЛ 1-турининг энг яхши футболчиси аниқланди  1 12:04"Замонавий дарвозабон фақат сейв эмас, жамоа ўйини қуриш ва оёқда ўйнашни ҳам билиши керак" - Денис Иванков билан интервью   2 11:41Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоасида, "Қайрат" тарихий натижага жуда яқин, Кападзе олдидаги катта муаммолар - 20 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   7 11:25Рафинья "Олтин тўп"ни топшириш маросимида иштирок этадими?  5 11:22"Тушунишимча, ҳакам пенальтини ўзи белгиламаган, уни мониторга чақиришган" — "Сўғдиёна" - "Динамо" учрашуви ҳакамлик муҳокамаси  13 10:49"Челси" футболчиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  1 10:27Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи Чехия клубида амалиёт ўтайди  0 10:17Гарначо келажаги борасида бир қарорга келди  4 09:45"Рома"нинг янги футболчиси илк машғулотда жароҳат олди  4 09:17"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси ёзда жамоани тарк этади  1 08:50"Ливерпуль" асосан захирада қолиб кетаётган футболчисини 50 миллионга сотишга яқин  2

Илёс Зейтуллаев: "Женнифер Лопес ва шунча одамни майдондан ҳайдай олмайман-ку" News

Илёс Зейтуллаев: "Женнифер Лопес ва шунча одамни майдондан ҳайдай олмайман-ку"

Суперлиганинг 17-тури доирасида "Бунёдкор" - "Шўртан" баҳси якунланганидан кейин мезбонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида қатнашди.

- "Нефтчи"га қарши сафар ғалабасидан кейин "Шўртан" билан ўйинда 3 очкони олиб бўлдик деган фикр билан қолиб кетгандекмиз. "Шўртан"ни бугунги чиройли ўйини билан табриклайман, уларнинг жамоаси анча тетик. Улар чемпионат охиригача барча жамоалар билан рақобатлаша олади. Иккинчи даврада барча жамоаларга қийин бўлади. Кечаги ўйинларни кўрган бўлсангиз керак. "Нефтчи" "Қўқон-1912" майдонида қийинчилик билан ғалабага эришди. Лигада жон сақлаб қолиш учун кураш қандай эканлигини яхши биламиз. Бу исталган жамоа учун қийин. Олдинга ҳаракатланишда давом этамиз. Бўлган воқеликлардан хавотирга тушмаймиз. Келажакка ижобий қараяпмиз.

- Турнир жадвалида юқори бешликда бораётган жамоалар ичида фақатгина "Бунёдкор" ўз ўйинини энг охирги бўлиб ўтказди. Натижаларни кўриб туриб ўйнаш футболчиларга руҳий босим бермадими?

- Истайсизми, йўқми бу албатта бўлади. Футболчилар футболни кузатиб боришади. Олдинлари футболни ёритадиган фақатгина бир сайт бор эди. Ҳозир ижтимоий тармоқлар орқали барчасини билиб олишади. Балки бу ҳам қандайдир роль ўйнар. Бошқа томондан олиб қарасак, биз бир ярим йилдан буён бирга ишлаяпмиз. Футболчилар ўсишда давом этишмоқда. Биз турнир жадвалига камроқ эътибор беришимиз ва натижаларни ўтган йилгидан кўра яхшилашимиз керак. Бунинг учун шунчаки футбол ўйнашимиз, "Бунёдкор" ташкилоти сифатида ўсишимиз лозим. Лекин барчаси бундай бўлиши керак эмас.

- Жамоага янги келиб қўшилган Матия Кривокапичнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз? У кўпроқ рақиб дарвозасига тисарилган ҳолда ўйнади.

- У ўйинни ёмон бошламади. Унинг жанговарлик ҳусусияти бор, футбол ўйнашдан қўрқмайди. Биласизми, у нега рақиб дарвозасига тисарилган ҳолатда ўйнади? Чунки биз кўп ҳимояландик. У бу пайтда ҳудудлар очиб бериши ва тўпни ушлаб туриши керак эди. Айрим вазиятларда балки унга совуққонлик етишмагандир. Бошқа томондан қарасак тўп унга сакраб келди. Умуман олганда унинг ўйинидан мамнунман. У ҳали ёш. Иккинчи даврада бизга кўп ёрдам бера олади.

- Нажмиддин Нормуродовнинг четлатилиши кейинги ўйинларга қанчалик таъсир ўтказади?

- Нажмиддин исталган позицияларда ўйнашга тайёр футболчи, у жангчи. У катта йўқотиш. Нажмиддин бизда асосий футболчига айланиб улгурганди. Бобур Йўлдошев ҳам жароҳати сабабли сафдан чиққан. Бизда Александр Зевадинов ҳам бор, у ҳам ёмон ҳолатда эмас. Унга ҳам имконият берамиз, бу учун мен ҳам хурсандман. Саша ҳам яхши футболчи. 

- Сўнгги кунлардаги вазият ҳақида: "Бунёдкор" стадионининг чимини кўрдик. Стадионнинг асосий вазифаси футбол ўтказишми? Сизнингча "Бунёдкор" ўз майдонида ўйнаши керакмиди?

- Албатта, биз ўз стадионимизда ўйнашни истагандик. Бироқ биз Италия, Испания ёки Англияда эмасмиз. Ўзбекистонда шундай катта масштабдаги концерт ўтказилдими, демак ташкилотчиликда ўсяпмиз. Масалан Англия ёки Испанияда уч қаватли майдонлар бор. Бирор нима бўлса бошқа қаватдаги майдонни чиқаришади. Энди бу умуман бошқа даража. Раҳбарият майдонни қайтаришга ҳаракат қилмоқда. Тўғриси чим мавзусини тушунмайман. Бироқ биламанки, бизда зўр мутахассислар ишлайди.

- Майли футболчи ёки мураббий эмас, оддий инсон сифатида айтсак ҳам шундай зўр майдон "ўлди".

- Ҳа майдон зўр эди. Бироқ биз нима қила олардик, Женнифер Лопес ва шунча одамни ҳайдай олмаймиз-ку. "Бунёдкор" стадиони, шунча одамлар... Бу жуда катта реклама. Нима ҳам дердим. Раҳбарият ҳаракат қилмоқда.

Rating: +1   

Comments

+5   
09 aug 05:53:55
Google User
Ташкилотчилар стадион чимини тиклаш харажатини ту́лик коплаб бериши керак. Чунки миллий терма жамоа учун футбол у́йнайдиган бошка майдон йу́к
+5   
09 aug 05:14:24
Ishqiboz Muhlis
Аммо мен тўғриси стадионимизга ачинаман. Битта урғочи эшакни деб хорами чиқди. Ўша ифлосни келиши орқасидан бизга қандай манфаат бор. Менимча фақат зарар бўлибам икки томонлама зиён. Эссиз, юртимиз фахри бўлган миллий стадионимизни оёқ ости қилинди.
+3   
09 aug 09:12:33
ОМАДБЕК
Лопесни олиб келиш даражасидаги "ТАДБИРКОР" ўйлабам ўтирмайди.
Чим ноқулай об хавода ўлди деб далолатома тузадида давлат бюджетидан каррасига қимматига янгилаб беради.
+2   
09 aug 09:04:19
Музаффар Махмудов
Илтимос, билганлар айтворинглар. Шу концертнинг ташкилотчиси ким эди?
+1   
09 aug 06:18:52
Soccerland777
Ўша машҳур: Бизда Бунёдкор стадиони бор, жумласи ҳам ўлди.
   
09 aug 22:35:59
Равиш
Reply to comment by Дильшод
Узи Лопесда хам айб бор. У уйлаши керагиди, ман Узбекистонга бориб Бунедкор стадионида концерт бериб шикаст етказиб куйсам, кейин узбеклар мандан хафа булишади ва бир умр виждон азобида колиб кетаман дейиши керагиди. Ха энди беайб битта Яратгувчи.
Бизда канча маблаг туланди билмайман. Арманистон битта концерт учун Лопесга етти миллион доллар тулабди.
   
09 aug 18:51:27
Shovruq88
укидингларми шунча одам реклама деди!У йердаги рекламалар Бунёдкор хомийлари!Фойдаси бор деяпти .....Майдонни ку кайта тикласа болади
   
09 aug 15:39:23
irgashevirgashev@gmail.com
Ko'klarni ishlab, ko'k o'timizni kuydirib ketdi jennifer.
   
09 aug 12:44:55
Дильшод
Узи Лопесда хам айб бор. У уйлаши керагиди, ман Узбекистонга бориб Бунедкор стадионида концерт бериб шикаст етказиб куйсам, кейин узбеклар мандан хафа булишади ва бир умр виждон азобида колиб кетаман дейиши керагиди. Ха энди беайб битта Яратгувчи.
   
09 aug 09:07:30
Дильшод
Узи бунедкор стадионда курилгандан бери яхши, сифатли чим булганми? Неча марта чим алмаштирилди? Янги экилган чим битта уйинга хам чидамаган пайтлар булган. Бунедкор узи азалдан чимга йолчимаган. Агар уз вактида дуне стандартларига мос келадиган чим еткизилганда хозир хаммаси жойида буларди. Бутун дунеда футбол майдонларида канчадан канча концертлар булади, хеч нарса кимиди. Бизада булса дарров айбдор топилади, нима нима бунга "билимдон" ла топилади.
   
09 aug 09:07:06
Дильшод
Узи бунедкор стадионда курилгандан бери яхши, сифатли чим булганми? Неча марта чим алмаштирилди? Янги экилган чим битта уйинга хам чидамаган пайтлар булган. Бунедкор узи азалдан чимга йолчимаган. Агар уз вактида дуне стандартларига мос келадиган чим еткизилганда хозир хаммаси жойида буларди. Бутун дунеда футбол майдонларида канчадан канча концертлар булади, хеч нарса кимиди. Бизада булса дарров айбдор топилади, нима нима бунга "билимдон" ла топилади.
-1   
09 aug 07:37:46
Tulkin Alimov
Бундай воқеалар фақат бизда эмас, бутун дунёда бўлиб келяпти.
Бу концертдан тушган пул стадион майсасини ўнлаб марта алмаштиришга етади.
Ҳатто Ман Сити стадионида ҳиндистонликлар концерт берганини эшитганман.
Эгалари шайхларга пул керак эмас, лекин ортиқча фойда зиён қилмайди, деб ўйлашган бўлса керак.
Менталитетимизга тўғри келмайди деганлар ҳам адашади, жуда ҳам тўғри келган, концертга борганларнинг ярмидан кўпи айнан Ж. Ло га ўхшаб кийиниб олган видеолари чиқяпти.
-3   
09 aug 01:50:12
Farrux Nomozov
Xuddiki futbolda natija qilib quydin.xammang ayniqsa chempionat.asia tarafkashsannodurxuja boshchiligida bir yildan paxtakor bn yuribdi no saytda lom lim demaydi
-4   
09 aug 01:45:38
Farrux Nomozov
Chala ekspert va blogerlarga mavzu topildi.xursand bul uzbegim beshkik yoke dushanbeda shunaqa. Konsert bulganida nima qikarding
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика