Latest news

22:55"Ал Насср" супер трансфер амалга оширмоқчи  0 22:40Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"  0 22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  3 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  7 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  3 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  1 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  5 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  3 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  8 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0

Илёс Зейтуллаев: "Ҳозирги ҳолатимизни тўғри баҳолашимиз керак. "Бунёдкор"нинг жорий мавсумдаги асосий мақсади лигада жон сақлаб қолиш" News

Илёс Зейтуллаев: "Ҳозирги ҳолатимизни тўғри баҳолашимиз керак. "Бунёдкор"нинг жорий мавсумдаги асосий мақсади лигада жон сақлаб қолиш"

Суперлига 10-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Нефтчи" (0:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Саволларга ўтсак илтимос

- Исмоналиевни бугун марказий ҳужумда кўрдик. У бугун марказий ҳужумда ўйнаганига сабаб нима?

- Яхши савол. Усмонали айни дамда жамоага катта ёрдам бермоқда. Уни тезлигидан келиб чиқиб уни ушбу позицияда ўйнатишга қарор қилдик. У ёмон ўйнамади, агар у вазиятлардан фойдалана олганида ҳозир уни мақтаётган бўлар эдик. Биринчи бўлимда иккита гол ўтказиб юбордик. Ушбу ҳолат жамоага салбий таъсир қилди.

- Жамоангиз бугун мағлуб бўлди, аммо бугунги учрашувда жамоангиз ўйинида сизни хурсанд қилган жиҳатлар борми?

- 3:0 ҳисобида мағлуб бўлганимиздан сўнг қандай қилиб ижобий жиҳатлар ҳақида гапиришим мумкин. Биз учун оғир ҳолат. Биринчи бўлимда ёмон ўйнамадик. Иккинчи таймда ҳам анча дадил эдик. Рақибимиз жуда яхши ўйин намойиш этди. Бугунги мағлубиятни ўз бўйнимга оламан. Жамоам бугун бундай тарзда мағлуб бўлишга лойиқ эмас эди. Жамоамга ҳеч қандай эътирозим йўқ.

- "Бунёдкор" жамоаси ёзги трансферлар ойнасида янги футболчиларни харид қиладими?

- Ушбу саволни раҳбариятга берганингиз тўғрироқ. Айни дамда ўйга қайтиб, жамоа билан нима рўй бераётганини ўйлаб чиқишни истайман.

- "Бунёдкор" жамоаси кўп хатоларга йўл қўймоқда. Ҳимояда ва ҳужумда хатолар анча кўп. Сизнинг услубингиз нимага асосланган?

- Мисол келтира оласизми илтимос.

- Масалан Суҳроб Иззатов бугун ўз позицияда жуда кўп хатоларга йўл қўйди. У кўп маротаба тўпни йўқотди.

- Иззатовни тўпни кўп маротаба йўқотганининг асосий сабаби, у тўп билан жуда кўп эгалик қилади. Тўп билан кам хато қиладиган футболчилар, тўпга кам вақт эгалик қилишади. У ҳақиқий жанги ва жамоага кўп фойда келтирмоқда. Муаммо битта бир футболчида эмас, муаммо бутун жамоада. Мен ҳам бундан истисно эмасман. Бугун 3-5-2 услубида ўйнадик. "Нефтчи" ҳам 3-5-2 тактик услубини танлади. Иккинчи таймдаги ўзгаришлардан сўнг тактикамиз бироз ўзгарди. "Нефтчи" чемпионлик учун курашмоқда, биз эса лигада жон сақлаб қолиш учун. "Нефтчи" жамоаси бугунги учрашувда чемпионлик учун курашаётганини исботлади. Биз эса "Металлург"га қарши кечадиган кейинги учрашув ҳақида ўйлашимиз керак. "Металлург"га қарши кечадиган ўйинларда очколар тўплашимиз керак.

- Сиз узоқ вақт давомида Италияда тўп тепгансиз ва жуда кўп тажрибали машҳур мураббийлар билан ишлагансиз. Сўнги матбуот анжуманларининг бирида мен Гвардиола эмасман, мен Илёс Зейтуллаевман дедингиз. Лекин барибир қайсидир мураббийнинг услуби сизга кўпроқ ёқиши мумкин. Сиз қайси машҳур мураббийлардан ўрнак оласиз?

- Мен беш йил давомида Жан Пьеро Гасперини билан ишлаганман. "Ювентус", "Кротоне", "Женоа" каби жамоаларда Маурицио Сарри ва Карло Анчелотти каби мураббийлар билан ишлаганман. Ҳар бир мураббийдан бир нима ўрганиш мумкин. Мен ҳозирги вақтда "Бунёдкор" ушбу қийин вазиятдан олиб чиқиб кетиш ҳақида ўйламоқдаман.

- ФИФА кунлари яқинлашиб қолди. Ушбу кичик танаффус жамоангиз учун қанчалик муҳим?

- Танаффус биз учун жуда муҳим. Футболчиларнинг жисмоний ҳолати анча ўсди. Жисмоний ҳолатни яхшилаш бўйича Италиядан мутахассис йўлладик. У жамоага ёрдам беради. Футболчиларнинг ҳолатини текшириб олишимиз керак. Вазиятга реал қарашимиз керак. "Бунёдкор" айни дамда лигада жон сақлаб қолиш учун қурашмоқда. Жорий мавсумдаги асосий мақсадимиз шу.

- Бугун Чемпионлар Лигаси финал баҳси. Карло Анчелотти билан ишлаганман дедингиз. Бугун катта эҳтимол "Реал"га мухлислик қилсангиз керак?

- Мен Италияга эндигина келган вақтларим Карло Анчелотти "Ювентус"да ишлар эди. У жуда хотиржам ва самимий инсон. Анчелоттини Италияда "хотиржам лидер" деб аташади. Мен ёшлигимдан "Реал"га мухлислик қиламан, аммо бугун чиройли ўйин тарафдориман.



Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика