Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Илҳом Юнусов: “Гол уришимдан ғалабамиз муҳимроқ” News

Илҳом Юнусов: “Гол уришимдан ғалабамиз муҳимроқ”

Кеча “Насаф” футболчилари “Қўқон-1912” жамоаси устидан йирик ғалабага эришиб, турнир жадвалидаги мавқеларини мустаҳкамлашди. Шу куни қаршиликларни тажрибали ярим ҳимоячи Илҳом Юнусов сардор сифатида майдонга бошлаб тушди. Таъкидлаш жоизки, у бу вазифани шараф билан бажарди, жамоамиз томонидан киритилган барча голларда иштирок этди. Ўйиндан кейин Илҳом Юнусовдан учрашув ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
-Ўтган турда жамоа “Олмалиқ”даги мағлубиятдан кейин жамоа “Қўқон-1912”га қарши қандай тайёргарлик кўрди?
-Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Шу боис биз Олмалиқдаги омадсизликни унутиб, кейинг ўйинга муносиб ҳозирлик кўрдик. Одатда профессионал футболчилар шундай қилишади. Руҳий ва жисмоний тайёргарлигимз жойида эди ва кечаги ўйинда буни яна бир бор майдонда исботладик.

-Геворкян, Суюнов, Муҳаммадиев сингари етакчи футболчиларнинг майдонга тушмаганлиги жамоанинг ўйинига қанчалик таъсир ўтказди?
-Биласизми бизда ҳамма етакчи. Мураббий қайси футболчини майдонга туширса, ўша футболчи ўзини ҳар томонлама кўрсатишга ҳаракат қилади. Элдор ва Шуҳрат терма жамоадан ўйин куни қайтиб келишди. Артурнинг жароҳат ортда қолди. Насиб қилса, 7 апрелда бўладиган муҳим ўйинда улар жамоага ёрдам бера олишади.

-Жамоани сардор сифатида бошлаб тушдингиз. Бу қўшимча масъулият юклайдими? Шу боисми гол уришга ҳам роса ҳаракат қилдингиз...
 -Биз фақат ғалаба учун майдонга чиққандик. Албатта гол уришга ҳам уриниб кўрдим. Ким гол уришининг унчалик аҳамияти йўқ эди. Муҳими 3 очко қўлга киритилди. Албатта сардорлик ҳар кимга ҳам берилмайди. Бу менга ортиқча босим юклагани йўқ. Олдимизда қўйилган вазифани бажаришга астойдил интилдик ва мақсадга эришдик.

-ОЧЛ ҳақида фикрингиз? Гуруҳдаги қайси жамоа нисбатан кучлироқ деб ўйлайсиз?
-ОЧЛ бу юқори савиядаги турнир. Бунда кучсиз жамоани ўзи йўқ. Ўз навбатида биз ҳам бу ўйинларда фақат ғалаба учун майдонга чиқишга 100 фоиз тайёрмиз. Агар гуруҳимиздаги учта жамоани солиштирадиган бўлсак,  Саудия Арабистонининг “Ал Аҳли” жамоасини нисбатан кучлироқ деб ўйлайман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика