Latest news

20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 20:00Суперлига. ОКМК - "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  32 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  2 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  7 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  14 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  4 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  18 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  15 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  5 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1

Илҳом Шарипов: "Пешқадам эканлигимиз ҳали ҳеч нарсани англатмайди" News

Илҳом Шарипов: "Пешқадам эканлигимиз ҳали ҳеч нарсани англатмайди"

«Динамо» - «Хотира-79» (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Илҳом Шарипов ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўйин борасида фикрларингиз?

- Ҳаво ҳарорати анча иссиқ бўлганлиги учун икки томон ҳам жуда кўп тер тўкди. Бугунги рақибимиз голлар уриш бобида биздан кучсиз эмас, таркибида ҳам Олий Лигада тўп сурган йигитлар борлиги боис ҳурматга сазовор рақиб эди. Осон кечмаган баҳсда ғалаба қозонганимиздан хурсандман.

- Яқинда сафга қайтган Азамат Бобожонов бугунги учрашувда ҳатто захира ўриндиғидан ҳам ўрин олмади. Бунга сабаб нима?


- Азамат яқинда Универсиада мусобақасидан қайтиб келганди. Аммо оилавий шароитларига кўра, Нукусга қайтиб кетди. Кейинги ўйинларимиздан у сафга қайтади.

- «Динамо» кетма-кет 10-ғалабага эришиб, пешқадамликни мустаҳкамлади. Барчаси ўзингиз истагандек режа асосида кетмоқдами?


- Рақобатчиларимиз билан орадаги фарқимиз катта эмас, шу боис пешқадам эканлигимиз ҳали ҳеч нарсани англатмайди. Тўғри, кўзлаганимиздек айни дамда биринчи ўриндамиз ва мақсадимиз – Олий Лигага чиқиш учун курашаяпмиз. Аммо, ўйинимиз борасида янада ишлашимиз, кўпроқ гол уриб, камроқ гол ўтказишимиз ва уйимизда барча рақибларни мағлуб этиб, сафардан ҳам имконқадар ғалабалар билан қайтишимиз керак. Турдан-турга рақобатчиларимиз билан орадаги фарқни янада каттароқ қилишимиз керак. Ўшанда барчаси режадагидек кетмоқда, дейиш мумкин бўлади. Ҳозир пешқадам бўлсакда, қийин учрашувларимиз ҳали олдинда.

«Динамо» Матбуот хизмати.
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика