Latest news

14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  0 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  4 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  2 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   20 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  11 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  8 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1

Илҳом Шарипов: "Мухлисларимиз "Динамо"нинг олий лигага қайтишини интизорлик билан кутишганди" News

Илҳом Шарипов: "Мухлисларимиз "Динамо"нинг олий лигага қайтишини интизорлик билан кутишганди"

«Динамо» - «Ёзёвон-Лочинлари» (4:1) учрашувидаги ғалаба эвазига Самарқанд клуби муддатдан олдин Олий Лига йўлланмасига эга чиққач, учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Илҳом Шариповнинг таассуротлари билан қизиқдик.


- Илҳом ака, аввало Олий Лига йўлланмаси билан табриклаймиз. Ўйинда натижа йирик бўлсада, баҳс осон кечгани йўқ, шундай эмасми?


- Табрик учун раҳмат! Чиндан ҳам Самарқанд аҳли Олий Лигага тезроқ қайтишимизни интизорлик билан кутганди. Мавсум якунланишига уч тур қолганда олдимизга қўйилган энг асосий вазифани бажарганимиздан хурсандмиз. Минглаб мухлисларимиз, футболчиларимиз, бизни қўллаб-қувватлаб турган раҳбариятимиз ва клубнинг ҳар бир ходимини табриклайман.

Ўйин борасида гапирадиган бўлсам, бугун йирик ҳисобда ғалабага эришган бўлсакда бу осон кечгани йўқ. Иккинчи бўлимда вазиятни ўнглаб, ҳақли ғалабага эришдик.

- Мураббийлик фаолиятингизни айнан «Динамо» бош мураббийи сифатида бошладингиз ва дастлабки мавсумдаёқ жамоани Биринчи Лига ғолиби сифатида Олий Лигага олиб чиқдингиз. Таассуротларингиз қандай бўлди?

- Мураббий сифатидаги илк мавсумдан кўнглим тўлди. Ҳар ҳолда Биринчи Лигада бўлсада, бу ўзига хос қизиқарли, машаққатли бўлди ва олдимиздаги вазифани бажардик. Мен учун яна бир муҳим жиҳати «Динамо» сафини 90 фоиз самарқандлик ёш футболчилардан ташкил этганимиздир. Чемпионатда жиддий кураш кечиб, бешта клуб Олий Лига йўлланмаси учун кураш олиб борди ва якунда маррага биринчи бўлиб етиб келганимиз жуда ёқимли.

- Кейинги учта ўйин жамоа учун амалда ҳеч нарсани ҳал этмайди…


- 5 ноябрь кунги «Цементчи»га қарши ўйин Самарқанддаги сўнгги ўйинимиз бўлиб, баҳсдан кейин чемпионатнинг ёпилиши маросими ўтказилади. Шундай экан, мухлисларимиз қаршисида ғалаба қозонишимиз шарт. Қолган икки ўйинимизда ҳам асосан ёш футболчиларга имконият берсакда, ижобий натижа учун курашамиз. Кейинги йил учун ҳам тайёргарликни ҳозирдан бошлаймиз, жамоа сафини кучайтириш, таркибда кимларни олиб қолиш, кимлар билан эса хайрлашиш ҳақида ўйлашимиз керак, футболда бусиз бўлмайди. Сўзим якунида шанба кунги «Цементчи»га қарши ўйинимизга барча ишқибозларимизни таклиф этиб қоламан.

«Динамо» Матбуот хизмати.
Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика