Latest news

20:50"Бавария" Кейнга шерик топди  1 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 20:00Суперлига. "Насаф" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  38 20:00Суперлига. "Қўқон-1912" – "Динамо" 1:2 (матнли трансляция)  4 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1 18:28Ван Нистелрой "Лестер" бош мураббийлигидан кетди  0 18:00Қаршидаги "Марказий" стадиони "Насаф" – "Пахтакор" тўқнашувига тайёр!  9 17:31ПСЖ "Лион"га ёрдам қўлини чўзди  2 17:05Юрак хасталиги ортда қолди: Бове майдонга қайтади!  0 16:37"Арсенал" янги трансфер бўйича "Валенсия" билан келишувга яқин  2 16:11Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Хитой йиғинига йўл оладиган таркиби маълум  7 15:44"Барселона" Ямалга 10-рақамни беришга қарор қилди  6 15:18Расман: Қирғиз Республикаси бош мураббийи ишдан кетди  5 14:55Шаҳбоз Жўрабеков: "Иккинчи даврада "Бухоро"ни юқорида кўрасиз. Бекхэмнинг зарбаларини кўриб катта бўлганман"  9

Илҳом Мўминжонов: "Мағлубиятга учраган бўлсакда, ҳаёт давом этади" News

Илҳом Мўминжонов: "Мағлубиятга учраган бўлсакда, ҳаёт давом этади"

"Олмалиқ" билан учрашувдан сўнг "Навбаҳор" бош мурабийи Илҳом Мўминжонов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

 - Ўзинглар кўрганларингдек, бугун жанговор ўйин бўлди. Учрашув давомида «Олмалиқ» футболчилари юзага келтирилган вазиятлардан самарали тарзда фойдаланиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Аксинча футболчиларимиз имкониятларни голга айлантира олишмади. Омад бугун бизга кулиб боқмади. Агарда Остон Ўрунов баҳс охирларида гол урганида якуний натижа дуранг бўлиши мумкин эди. Умуман олганда «Олмалиқ» жамоаси ҳақли равишда ғалабага эришди. Гарчи мағлубиятга учраган бўлсакда, ҳаёт давом этади. Хато ва камчиликлардан хулоса қилиб, изланишда давом этамиз. Шунингдек, чемпионатнинг сўнгги учрашувига жиддий тарзда ҳозирлик кўрамиз.

- Учрашув олдидан таркибда йўқотишлар йўқмиди?
- Айни пайтда икки нафар футболчимиз – Ойбек Қиличев ва Мирзоҳид Ғофуровлар жамоага ёрдам бера олишмаяпти. Қиличев дисквалификация қилинган бўлса, Ғофуров жароҳат туфайли олдинги ўйинларни ҳам ўтказиб юборишга мажбур бўлганди. Умуман олганда чемпионат бошида ҳам жамоамизда рақобат кучли эканлиги ҳақида айтиб ўтганман. Шу сабабли ихтиёримизда мавжуд бўлган ўйинчилар юқорида номлари қайд этилган футболчиларни йўқлигини билинтиришмаяпти.


"Навбаҳор" матбуот хизмати


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика