Latest news

21:25Суперлига. "Хоразм" — "Машъал" 2:0 (матнли трансляция)  3 21:20"Барселона", "Реал" ва "Атлетико" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 21:12Сергей Лебедев: "Вазиятлар яратдик, бироқ тўп дарвозага кирмади"  0 21:11Суперлига. Пенальти қайта тепилган, гол ҳисобланмаган ва қизил карточка бекор қилинган ўйинда "Навбаҳор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  60 21:00"Қизилқум" — "Пахтакор" 0:0 ( Матнли трансляция)   6 21:00Про лига. "Олимпик MobiUz" ва "Локомотив"да ғалаба, "Арал" ва "Жайхун" ўзаро дуранг ўйнади  0 20:51Алишер Узоқов, DiliMe, Меҳриддин Раҳматов, "Сариқ бола", Исроил Мадримов, Даврон Файзиев ва бошқалар. "Like Cup" юлдузлар футбол турнирига қуръа ташланди  2 20:44РПЛ. "Акрон" 90+1 дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб "Динамо"га мағлуб бўлди, Эсанов 90 дақиқа ҳаракат қилди  8 20:40ҚПЛ. "Турон" меҳмонда минимал ҳисобда "Қайсар"га мағлуб бўлди, жамоа сафида тўрт нафар ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 20:37Туркия Суперлигаси. Алиқулов ва Турғунбоев жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 19:30"Арсенал" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  0 18:46Хаби Алонсо "Реал" юлдузига чиқиш эшигини кўрсатди  10 16:27Родриго Лондон клубига ўтиши мумкин  10 15:55Жек Грилиш А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  0 15:22"Наполи" "Арсенал" футболчисига қизиқмоқда  0

Илҳом Мўминжонов: “Ҳужум чизиғимизда оқсоқлик кузатилмоқда” News

Илҳом Мўминжонов: “Ҳужум чизиғимизда оқсоқлик кузатилмоқда”

“Навбаҳор” – “Нефтчи” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжонов иштирок этиб, ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтарди:

- Ўйин ҳақида гап кетганида рақибнинг дастлабки ва бутун баҳс давомидаги ягона бурчак тўпидан кейин ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Ўша вазиятда футболчиларимиз бир муддатга диққат эътиборни йўқотиб, охиригача ўйнай олишмади. Бу эса ҳисобни очилишига сабабчи бўлди. “Водий дерби”сига жиддий тарзда тайёргарлик кўргандик. “Нефтчи”нинг ҳар бир чизиқда намойиш этадиган ўйинини махсус тайёрланган видеоролик орқали жамоамиз аъзолари билан биргаликда кўриб чиққандик. Бугун ҳужумда совуққонлик билан ҳаракат қилиш етишмади. Бундан ташқари бироз омадимиз ҳам чопмади. Рақиб дарвозаси олдидан бир нечта хавфли вазиятларни юзага келтирдик.

Йигитларга дастлабки 15 дақиқада тезкор гол уришга интилишлари кераклигини айтиб ўтгандим. Футболчиларимиз майдонда Навоийда “Қизилқум”га қарши кечган баҳсдаги каби тўп суришгани учун уларга раҳмат айтаман. Ирода намойиш этиб, дурангни таъминлашни уддасидан чиқишди. Учрашув якунланишига 5-6 дақиқа қолганида ғалабани илиб кетиш мақсадида тўпни олдинга тепиб, гол уришгани учун ўйинимиз бироз ўхшамади. Қолган вақт давомида эса асосан тўпни бир-бирларига аниқ ошириш орқали ўйин кўрсатишганди. Ҳужумдаги ҳаракатларимизда бироз оқсоқлик кузатилмоқда. Айнан шу сабабли дуранг билан чекланишга мажбур бўлдик. Машғулотларда бу каби хато ва камчиликларни бартараф этиш устида иш олиб борамиз.

Ортда қолган учта турда Саидов, Ғофуров ва Комилов каби ҳужум чизиғида тўп сурмайдиган футболчилар гол уришди. Шу сабабли ҳужумчиларимиздан гол талаб қиламан. Бугун Йованович пенальтидан гол урган бўлсада уни ўйиндан гол уришини истайман. Ўз навбатида ҳимояда ҳам камчиликлар мавжуд. Мақсадимиз ҳар бир учрашувда ўз дарвозамиз дахлсизлигини таъминлашдан иборат. Лекин, ортда қолган учта ўйинда тўртта гол ўтказиб юбордик. Учта турда гол уришга эришган бўлсакда, ҳужумчиларимизни ҳам гол муаллифлари бўлишини хоҳлайман.

Йовановични 2016 йилги чемпионатда намойиш этган ўйинлари учун жамоага таклиф этгандик. Ҳужумчимиз 3-турда дастлабки голини уришга эришди. Янада жиддий тарзда ишлаб натижаларимизни яхшилашга эътибор қаратамиз. Ҳар бир ўйин биз учун жуда муҳим. Таркибга шу сабабли тажрибали футболчиларни жалб этганмиз. Навбатдаги турдаги рақибимиз учта турда юз фоизлик натижани қайд этишга эришди. Қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар “Динамо”га қарши ўйинда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Ҳаттоки, дуранг натижа ҳам бизни қониқтирмайди. Чунки ортга энди йўл йўқ.

Рўзимбой Аҳмедов бетоб бўлганлиги сабабли машғулотларда қатнаша олмади. Айни пайтда тўлиқ соғайиб улгурмаганлиги сабабли, бугун уни қайдномага киритилмади. Ҳужумчимизни йўқлиги ҳам бугун билинди, - дейди Мўминжонов.


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика