Latest news

15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  0 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  23 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  2

Илҳом Мўминжонов: “Бу футбол, ҳакамларга баҳо қўя олмайман” News

Илҳом Мўминжонов: “Бу футбол, ҳакамларга баҳо қўя олмайман”

“Навбаҳор” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжонов қатнашиб, ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтарди:
 - Бугунги ўйин дуранг натижага мос бўлди. Вазиятлардан унумли фойдаланилганида “Бунёдкор” ҳам, “Навбаҳор” ҳам якунда ғалаба қозониши мумкин эди. Лекин, якунда ғалаба қозониш ҳеч бир жамоага насиб этмади. Ҳар бир мураббий якунига етган учрашувдан сўнг олий лига тақвими ва мусобақа жадвалига назар ташлайди. Бугунги дуранг натижадан кейин ҳам жамоамиз мусобақа жадвалидаги мавқеини сақлаб қолди. Олдимизда яна учта ўйин бор. Навбатдаги учрашувларда ҳам имкон қадар яхши ҳаракат қилиб, биринчи даврани кучли бешталикда якунлашга ҳаракат қиламиз. Ҳакамлар ҳақида нима ҳам дейиш мумкин? Футболчиларимизни “Бунёдкор” жарима майдончаси ичида йиқилишлари кўп кузатилди. Цейтлин мамлакатимизнинг тажрибали ҳакамларидан бири саналади. Шундай экан унинг чиқарган қарорлари тўғри бўлди деб ўйлайман. Агарда қоида бузилганида рақиб дарвозасига пенальти белгиланарди. Ўйинчиларимиз гол уриш учун астойдил интилишди. Шу сабабли, улар ҳакамлардан пенальти белгилашни ҳам сўрашди. Бу футбол, ҳакамларга баҳо қўя олмайман. Ҳаётда ҳамма адашади. Битта ўйин билан ҳаёт тўхтаб қолмайди. Айни пайтда бор эътиборимизни 31 май куни “Нефтчи”га қарши кубокдаги жавоб ўйинига қаратамиз. Шундан сўнг тўрт кунлик таътилга чиқиб биринчи давранинг сўнгги учрашувларига тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Охирги ўйинларда максимал даражада очколар тўплаб, мусобақа жадвалидаги мавқеимизни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз.

Бугун асосий таркибнинг  беш нафар футболчини йўқлиги билинди. Шунга қарамай, майдонда ҳаракат қилган футболчиларимизга раҳмат айтаман. Айни пайтдаги ўйинчилар билан “Навбаҳор” бунданда яхши ўйин кўрсатиши лозим. Етакчиларимиз секин-аста сафга қўшилишади. Энг асосийси эртадан машғулотларга Ойбек Қиличев қўшилади. Мамлакат кубогида раҳбарият томонидан максимал натижани қайд этиш вазифаси қўйилган. Ҳар бир мураббий ва футболчи мамлакат кубогида ғолиб чиқиш ва ҳеч бўлмаганда финалга чиқишни орзу қилади. Шундай экан бизни ҳам кубокда ғолиб чиқиш ниятимиз бор.
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика