Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Илҳом Мўминжонов: “1:0 ҳисоби бизни қониқтирди” News

Илҳом Мўминжонов: “1:0 ҳисоби бизни қониқтирди”

“Навбаҳор” – АГМК жамоалари ўртасидаги кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжонов иштирок этди.

Илҳом Мўминжонов: - Муҳим учрашувда ғалаба қозондик. Футболчиларимизга ўзларини кўрсатишгани учун каттакон раҳмат айтаман. Ушбу ғалабани унутган ҳолда ишлашда ва изланишда давом этамиз. Олдин ҳам айтиб ўтганимдек, тактикани рақибга қараб танлаймиз.

Мураббийлар штаби ва футболчилар билан рақиб ўйин услубини ўрганиб чиққандик. Шундан келиб чиққан ҳолда ўйинимизни ташкил этдик. Балки “Қўқон-1912” жамоасига қарши баҳсда бошқача тактикада тўп сурармиз. Бир сўз билан айтганда танлаган тактикамиз ўз самарасини берди. Учрашув давомида гол уриш учун бир қатор имкониятларга эга бўлсакда, битта вазиятни голга айлантира олдик холос. Бугунги учрашувда айрим футболчиларимиз жароҳат туфайли, Мирзоҳид Ғофуров эса сариқ карточкалари сони тўрттага етганлиги сабабли майдонга туша олишмади.

Ишонч билдирилган футболчиларимиз ўзларини кўрсатишди ва чиройли ғалабага эришдик. Бу футбол. Аслини олганда жорий йилги мавсумда Суперлигада кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Бунга ўзинглар ҳам гувоҳ бўлмоқдасизлар. Мисол учун “Қизилқум” жамоаси олдинги турда “Локомотив” майдонида дуранг ўйнаб бугун Қўқонда ғалаба қозонди. Бир сўз билан айтганда қандай натижа қайд этилишини олдиндан айтиб бўлмайди. Агарда рақиб дарвозаси олдида юзага келтирилган вазиятларнинг барчасидан фойдалана олганимизда йирик ҳисоб қайд этилиши мумкин эди. Машғулотлар чоғида имкониятлардан фойдаланиш борасидаги камчиликларимиз устида ишлаймиз. Қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар таблодаги 1:0 ҳисоби бизни қониқтирди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика