Latest news

20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  0 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  0 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  2 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  7 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  4 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  56 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0

Ильдар Магдеев яна олий лигага қайтиши мумкин News

Ильдар Магдеев яна олий лигага қайтиши мумкин

Ўз вақтида Пахтакор таркибида кўп йиллар тўп сурган ва бир қатор ютуқларга эришган Ильдар Магдеевни миллионлар ўйинидаги футболчиларнинг асосий душмани бўлмиш, жароҳат қийнаб юборди десак муболаға бўлмайди.

Бошидан қатор оғир жароҳатларни ўтказган футболчи энди спорт формасини тиклаб, ўзини кўрсата бошлаганда, яна жароҳатга йўлиқмоқда. Кўп вақтини майдон ташқарисида, даволаниш билан ўтказишига тўғри келган Ильдарнинг табиийки футболчилик фаолиятида ҳам кескин пасайиш юзага келди. Мамлакатимиздаги турли ёшдаги ва миллий терма жамоамизда кўплаб учрашувларнни ўтказган футболчи бугунги кунда Оқ-тепа шарафини ҳимоя қилмоқда. Биринчи лига аъзоси бўлган ушбу жамоада ҳам Магдеев ўзини тўлиқ кўрсатишга қийналмоқда. Сабаби бу йил ҳам жароҳат 29 ёшли футболчини қийнади. Оқ-тепанинг охирги турларда ўтказган баҳсларида Ильдар Магдеевни учратмадик. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, футболчи айни пайтдаги жамоаси билан хайрлашишни ўйлаб турибди.

Магдеевга олий лиганинг бир иккита жамоаларидан чорловлар бўлаётгани хусусида ҳам маълумотлар бор. Шунинг учун футболчи иккинчи даврани олий лигада ўтказишни мақсад қилган бўлса ажаб эмас.

Исломбек Рустамбеков.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика