Latest news

10:36Лунин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  0 10:19"Барселона" президенти: "Клуб ёзда бошқа футболчи олмайди"  0 09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  5 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  3 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  1 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  2 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  2 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0

Иккита ўйинда 13та гол, "Сўғдиёна" нима қилмоқчи? News

Иккита ўйинда 13та гол, "Сўғдиёна" нима қилмоқчи?

Янги мавсум бошланишига тобора оз қоляпти. Суперлигага қуръа ташланди, миллий чемпионат 1 мартдан бошланиши айтилди.


Ана энди клублар тайёргарликнинг ҳал қилувчи босқичини бошлашади. Хабарингиз бор, шу кунларда бир қатор клублар янги мавсум олдидан ўртоқлик учрашувлари ўтказишмоқда. Бундан Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ҳам мустасно эмас. 

Аммо жиззахлик мухлисларни хавотирга солаётган жиҳат шуки, жамоа бу йил Суперлигада ўзини кўрсата олармикан? Бундай дейишимизнинг боиси "Сўғдиёна" Тошкентда аввалига "Пахтакор", кейин "Бунёдкор"га қарши назорат учрашуви ўтказиб, иккала ўйинда ўз дарвозасидан оз эмас кўп эмас 13 (!) та гол ўтказиб юборди. 

Яъни, жамоа "Пахтакор"га 0:7, кейинроқ "Бунёдкор"га 0:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Яхши биласиз, "Сўғдиёна" дарвозасига етти бор тўп киритишнинг уддасидан чиққан "Пахтакор" Дохага бориб "Ал Гарафа"дан 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб келди. Натижада жамоа ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқа олмади.

Лекин гап ҳозир бу ҳақда эмас, балки "Сўғдиёна"нинг ҳолати ҳақида. ПФЛ бу клубга имкон бериб Суперлигада олиб қолди, лекин эрта-индин расмий ўйинлар бошланиб қолса "Сўғдиёна" нима қилади? Суперлига номига мувофиқ супер ўйин кўрсата оладими? Қолган 11та жамоага етарлича рақобат қила оладими?

Айтишимиз мумкин, ахир бу ўртоқлик ўйинлари-ку, ваҳимага на ҳожат. Тўғри, бу шунчаки мавсумга тайёргарликнинг бир қисми, бироқ гап Суперлига клуби ҳақида кетаётганини унутмайлик. Нима бўлганда ҳам иккита ўйинда бирортаям гол урмасдан 13та тўп ўтказиб юбориш "Сўғдиёна" учун ғалати. Бу эса янги бош мураббий Александр Мочиновни ҳам чуқур ўйга солаётган бўлса ажаб эмас.

Айтганча, "Сўғдиёна" бу йилги чемпионатни сафарда "Пахтакор"га қарши баҳс билан бошлайди.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика