Latest news

12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  3 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  8 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  5 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  7 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  4 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  36

Ижарага кетишни истаб қолган Мартин Эдегор ҳақида News

Ижарага кетишни истаб қолган Мартин Эдегор ҳақида

Ўтган йили Ла Лигани "ёндириб юборган" ёш иқтидорли футболчининг бундай қарорида мураббий айбдорми?

ОАВда Мартин ўзини ижарага қўйиб юборишларини сўрагани ҳақида маълумотлар тарқалди. Бунга футболчи етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётгани сабаб қилиб кўрсатилган. 

Эдегор умумий ҳисобда 385 дақиқа ўйнади, яъни умумий вақтнинг 16%.

Аммо масаланинг бир муҳим томони мавжуд. "Шахтер" билан 1 декабрда бўлиб ўтган, Зидан "курсисини кескин қимирлашига" сабаб бўлган, учрашувгача Мартин максимал вақтнинг 26% майдонда ўтказган (бу ҳам иқтидорли ярим ҳимоячи учун зўр кўрсаткич эмасдек). Бироқ футболчи жароҳатлар сабаб ҳар қанақасига ўтказиб юборишга мажбур бўлган ўйинларни ҳисобдан чиқарсак, умумий ўйин вақтининг 45% кўринишидаги натижа чиқиб келади. Норвегияликнинг рақобатчилари: Кроос, Модрич ва Феде ҳамда Иско эканлигини инобатга олса - ёмон кўрсаткич эмасдек. 



Бундан келиб чиқадики, Зидан Эдегор учун таркибдан жой, жамоа ўйинидан ўрин қидириб кўрди.

Лекин кейин Мартин жароҳат олди (яхшигина суммага сотиб олинган Эден Азар билан тахминан деярли бир вақтда сафга қайтди), Зидан эса ўзи учун маълум гуруҳ футболчиларини аниқлаб олди ва асосан фақат уларнинг хизматларидан фойдаланишни бошлади. Натижада, 10 учрашувда 7 ғалаба (2 дуранг ва Суперкубокда мағлубият) ва Зизунинг вазияти бироз стабиллашди. Мураббий натижа берадиган таркиб ва усулни топди ҳамда унда тўхтади. Ҳақли савол туғилади, бунда Зинедин Зиданни айблаш қанчалик ўринли? 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика