Latest news

21:05Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" 0:0 (матнли транлсяция)  12 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  58 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  5 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  0 19:29ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" - "Олимпик" 2:0 (онлайн ҳисоб)  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  5 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  1 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  13 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  16 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  3 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  3

Игорь Шквирин: "Пахтакор"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман News

Игорь Шквирин: "Пахтакор"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман

"Пахтакор" - "Олмалиқ" учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида Игорь Шквирин иштирок этди.
"Пахтакор"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Бизда деярли ҳеч нима ўхшамади, фақат сўнгги 5 дақиқада ҳужумга ўтдик. Дастлабки 85 дақиқада биз футбол ўйнамадик.

Обид Жўрабоев тўпни ёнга ва орқага оширди, бу атайин қилинмаган. Менимча унинг жисмоний тайёргарлиги етарли бўлмагани учундир. Лекин ишонтириб айтаманки у атайлаб қилмади. Мен ўйнаган вақтларда шундай пас берилса ярим йил захирада ўтирардик.

Бугун гол уришга яқин келган вазиятни эслай олмайман. Дарко Станоевич майдонга тушмади, лекин бу баҳона эмас.

Мен ғалаба қозонган таркибни алмаштирмайдиган мураббийлар қаторига кирмайман. Масалан "Пахтакор"да ҳам бугун бир қатор футболчилар алмашишганди. Абибуллаевни дастлабки 5 дақиқада кўрдим, у тўрт бор тўпни йўқотди.

Бу йил чемпионлик учун одатдагидек "Пахтакор", "Бунёдкор" ва "Локомотив" каби клублар курашишади. Улар орасига "Насаф" ва биз қўшилишимиз мумкин.

Кейинги ўйинда Шерзод Ҳакимовга имкон берамиз. Полвонов ўтган йил 14та гол уриб бу йил биронта ҳам гол урмади.

Ўтган сафар матбуот анжуманига кирмагандим ва "Бунёдкор"га ўтганим ҳақида гаплар чиқди? Яна бир бор матбуот анжуманига келмасам қайси клубга ўтказиб қўясизлар (кулади). Бу ҳаммаси миш-миш.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика