Latest news

13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  3 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  51 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3 11:00Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"  2 10:47Асрор Алиқулов: "Кубок ўйинларида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз"  2 10:15Наврўз Алимов: "Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин"  1 10:05Футзал. Осиё кубогида бронза медалларини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси тантанали тарзда кутиб олинди   2 09:49Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 09:24Шавкат Мирзиёев Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимизга табрик йўллади!   23 09:22Неъматилло Қуттибоев: "Ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга имкон бердик"  0 08:57Муҳаммад Салоҳ келажаги борасида бир қарорга келди  2

Игорь Шквирин: “Матбуот анжуманида нимадир гапиришдан олдин майдонда ниманидир кўрсатишимиз керак” News

Игорь Шквирин: “Матбуот анжуманида нимадир гапиришдан олдин майдонда ниманидир кўрсатишимиз керак”

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Турон” (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Игорь Шквирин фикрларини билдириб ўтди.

“Қийин ўйин бўлди. “Пахтакор” ғалабага муносиб ўйнади, деб ўйлайман. Улар биздан ҳар томонлама яхши ўйнади. Курашларда ютиб чиқди ва гол уришди. Бундай рақибга қарши ўйинда Черанга ўхшаган кучли футболчиларга имконият бериш керак эмас. Унинг устун томонлари кўп”, – дейди Игорь Шквирин. 

- Биринчи бўлимда “Турон” пассив ўйнади. Иккинчи бўлимни яхши бошлади ва гол урди. “Пахтакор” кучсизландими ёки тактикани ўзгартирдингизми?

- Биз илк 15 дақиқаликда олдинга бордик. Гол уриш учун имконият бўлди. Рақиб биринчи бўлимда пассив ўйнади. Бундай рақибларга қарши очиқ ўйин қилиб бўлмайди. Сиз қанча курашларда ютсангиз, ғалаба қозониш имконияти кўпроқ бўлади. Ҳозирги ҳолатда ўйиндан кейин нимадир гапиришдан олдин майдонда нимадир қилиб қўйиш керак. Олдинга қараб интилишда давом этамиз. 

- Жамоа жуда яхши ўйин кўрсатмоқда. Учрашув давомида фаолликни қўлга оляпти, лекин дарвозабон панд бермоқда. Жамоада дарвозабонлар билан ким ишлайди?

- Агар сиз айтаётган яхши ўйинимиз очко берганида, жуда яхши бўларди. Дарвозабонлар билан мураббийлар яхши ишлашяпти.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика