Latest news

19:00Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  0 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  3 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  12 18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  20 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  26 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12

Игорь Шквирин: "Афсуски, бизда борган сари кам имконият қоляпти" News

Игорь Шквирин: "Афсуски, бизда борган сари кам имконият қоляпти"

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Турон" – "Сурхон" (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Игорь Шквирин ўз фикрларини билдирди.





"Ўйин бўйича изоҳим битта — гол уриш зарур.

Бизда кўп стандарт вазиятлар юзага келди ва у орқали гол урдик. Стандартлардан унумли фойдаланиш яхши узатма амалга оширилишига боғлиқ. Биз машғулотларда буни устида кўп ишладик. Ҳужумда нафақат бир-биримизни тушунмадик, балки имкониятлардан ҳам фойдалана олмадик. Фозил Мусаев 2 та имкониятдан 1 тасини голга айлантирди. Мана муаммо қаерда.

Таваккалга қўл уриб, ўзгаришлар қилиш? Сизга қарама-қарши савол: Отабек Зокиров ва Асилбек Қаюмовни кимни ўрнига тушириш керак? Балки ҳимоячини олиб ташласак бўларди. Шунчаки биз биринчи таймни бой бердик. Дастлабки 20 дақиқада ҳаракатландик, холос. Иккинчи таймда ҳам яхши кўринмадик. "Сурхон" жуда кучли жамоа эмасди. Ҳаводаги курашларнинг деярли барчасида ютқаздик.

Таваккалга борасизми-бормайсизми, яққол вазиятлардан фойдаланиб қолиб, гол уриш керак. Бу футболчиларнинг даражасига боғлиқ. Афсуски, бизда борган сари кам имконият қоляпти. "Насаф"га қарши баҳсни инобатга олмаганда, ўйинларда ҳар қандай рақибдан кўп имкониятга эга бўляпмиз", – деди Игорь Шквирин.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика