Latest news

19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  5 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  20 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  27 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  27 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  5 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  22 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11

Игорь Сергеевга Россия, Польша, Жанубий Кореядан аниқ таклифлар бор News

Игорь Сергеевга Россия, Польша, Жанубий Кореядан аниқ таклифлар бор

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев фаолиятини қайси мамлакатда давом эттиради?

Якунланган мавсум "Тобол" сафида Қозоғистон чемпиони бўлган Игорь Сергеев айни пайтда эркин агент бўлиб турибди.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Сергеевга Россиянинг "Химки" клуби жиддий қизиқиш билдирган. Бу борада аниқ маълумот олиш учун футболчининг агенти Рўзимурод Усмоновга мурожаат қилдик:

"Бугунги кунда Игорь Сергеевга "Химки" клубидан қизиқиш бўлаётгани рост, аммо бу вариантни фаворит танлов дейиш қийин. Ҳужумчига Польша ва Жанубий Корея клубларидан аниқ таклифлар бор. Қатар масаласида иш олиб борилмоқда. Тез орада энг мақбул вариантни танлаймиз", - дейди Сергеевнинг агенти championat.asia сайтига.

Маълумот учун, Сергеев Қозоғистон чемпионатида 11та гол уришга эришди. Тўпурарлар пойгасида ҳамюртимиз учинчи ўринни эгаллади. Ҳамюртимиз Transfermarkt талқинига кўра, Қозоғистон чемпионатининг 2021 йил учун рамзий жамоасидан ўрин олди.

Қуйида Игорь Сергеевнинг 2021 йилдаги голлари жамланган видеони томоша қилиш мумкин: 



Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика