Latest news

01:42Лига 1. Витиньянинг голи ПСЖга "Нант" устидан ғалабани тақдим этди  1 00:26Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" ўз уйида "Кайсериспор"ни мағлуб этолмади, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  9 23:54БАА Про лигаси. "Бани Яс" меҳмонда "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Мозговой 73 дақиқада ўйнади  1 23:47Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда дуранг ўйнади, Ўринбоев захирада қолдирилди  0 23:38"Милан" — "Бари". Таркиблар маълум  1 23:25"Эспаньол" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 22:42Максим Шацких: "Менимча, айрим футболчиларимиз ҳали ҳамон фикри ҳаёли билан Про Лигада"  17 22:35Суперлига. “Қўқон-1912” — “Сурхон” 2:0  0 22:26АПЛ. "Манчестер Юнайтед" илк турда ўз майдонида "Арсенал"га мағлуб бўлди  33 22:13Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бухоро"ни мағлуб этди  12 22:08Отабек Нарзуллаев: "Андижон"га қарши ҳужум тактикада ўйнамасак бўлмасди"  0 21:43Таҳлил. "Қўқон-1912" уйғоняптими?  1 21:32Баҳром Ҳайдаров: "Тезкор голдан сўнг хато қилишга қўрқиб ўйнадик"  0 21:01Февзи Давлетов: "Бунёдкор" билан ўйинда кўп энергия йўқотдик, "Қўқон-1912"да тикланиш учун кўпроқ вақт бўлди"  1 21:00Суперлига. "Андижон" сафарда "Машъал"га ютқазди  71

Игнатий Нестеров: "Жамоа менга, мен жамоага ёрдам бердим" News

Игнатий Нестеров: "Жамоа менга, мен жамоага ёрдам бердим"

КХДРга қарши ўйин қаҳрамонларидан бири шубҳасиз дарвозабонимиз Игнатий Нестеров бўлди.
Учрашувнинг сўнгги сонияларида рақиб футболчисининг қайтариб жамоамизни голдан қутқариб қолган посбонимиз ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

- Ўйин сўнггида мўжизавий вазият рўй берди...
- Бу мўжиза эмас. Шунчаки мен жамоага, жамоа менга ёрдам берди. Футбол жамоавий ўйин, унда битта одам ўйнамайди. Ютуқ ҳам барчаники.

- Ёдингизда бўлса Жанубий Кореяга қарши ўйинда ҳам деярли шундай вазият рўй берганди.
- Ҳа ўшанда ҳам ҳаводан оширилган тўп охир-оқибат дарвозамизга кириб кетганди. Бу футбол, гоҳида тўпни қайтарса бўлади, гоҳида бунинг иложи бўлмайди.

- Ёмғир ёққани футболчиларга қанчалик қийинчилик туғдирди?
- Менимча ёмғир ёққани бизга фойда бўлди. Сабаби ёмғир тингач йигитлар ўзига келди ва бир қатор вазиятлар содир этилди.

- Биринчи бўлимда битта хатога йўл қўйдингиз. Ўша вазият ҳақида нима дея оласиз?
- Исмоилов ва Муллажонов рақиб футболчисини қўриқлашаётганди. Мен тўпга чиқиб уни ушламоқчи бўлганимда ҳужумчи туртиб юборди. Ҳакам ўша вазиятда қоида бузилмади деб топди. Яхшиям Анзур хатони тўғрилади.

- Бутун ўйинни олсак КХДР қандай таассурот қолдирди?
- Рақиб биздан чўчиброқ ўйнади. Улар ҳимояда ҳаракат қилиб асосан қарши ҳужумда ўйнашди. Битта бўйи узун ҳужумчиси бор экан, кўп тўп узатишлар унга қаратилди.

Нодирхўжа Юлдашев
Сидней
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика