Latest news

01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  68 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  1 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  5 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

Ифеани Ифеани: "Ҳакамлар хато қилса, тарафини олишади. Биз-чи? Биз ҳам инсонмиз ва хато қиламиз" News

Ифеани Ифеани: "Ҳакамлар хато қилса, тарафини олишади. Биз-чи? Биз ҳам инсонмиз ва хато қиламиз"

"Қизилқум"нинг нигериялик легионери Ифеани Ифеани билан интервью.

- Ифеани нега айнан яна Ўзбекистонга қайтишни хоҳладингиз?

- Аввало, Ўзбекистонда футбол юқори савияда. Бундан ташқари, Осиёда ўзбек футболининг ўрни олдинги қаторларда туради. Қолаверса, олдинги сафар келган пайтимдаги чемпионатдан ҳозирги бўлаётган Суперлига орасида одамни ҳайратга соладиган даражада ўзгаришлар бўлган. Шу сабабли ҳам қайтдим. Яна бир қайтишимга асосий сабаб, "Қизилқум" жамоасидан кетган мураббий Асрор Алиқуловдир. У жудаям яхши инсон. Қолаверса, унинг футболдаги фалсафаси ва тактикалари менга ёқади. Менга таклифни айнан шу мутахассис берган ва мен бу таклифни рад этолмадим.

- Юртдошингиз Виктор Мбаома ҳам сиз орқали "Қизилқум" жамоасига келганми?

- Йуқ. Мен уни танимасдим. Сабаби мен Ироқ чемпионатида тўп тепганман. У эса Жазоирда фаолият олиб борган. Викторни фақатгина мавсумга тайёргарлик пайтида, машғулотларга келганда таниганман.

- Ҳамма жойда янграётган савол. Бу мавсумда "Қизилқум" жамоасига нима бўлмоқда? Натижалар ва карточкалар жуда ҳам кўпайиб кетди. Қолаверса, уларнинг иккитасини ўзингиз қабул қилиб олдингиз...

- Биласизми, "Қизилқум" жамоаси айни вақтда ўзгариш жараёнида. Бундай ўзгаришлар ва натижаларнинг пасайиши дунёдаги топ ва буюк клубларида ҳам бўлади. Мисол учун, мана Англянинг "Челси" жамоасида ҳам ҳеч нима ўхшамаяпти. Сабаби жамоа бутунлигича ўзгармоқда. Бизда ҳам худди шунақа жараён кечмоқда. Ўтган мавсумдаги таркиб деярли бутунлигича алмаштирилган. Шунинг учун ҳам мухлислардан фақатгина сабр қилишларини сўраб қолган бўлардик. Албатта, улар ўзлари хоҳлашгани ғалабаларимиз ҳали олдинда. Бунга биз астойдил ҳаракатдамиз. Қизил карточкаларга келадиган бўлсак, билмадим, ҳакамлар карточка кўрсатиш керак бўлмаган вазиятда ҳам футболчиларни огоҳлантирмоқда. Тўғри, уларни инсон хато қилади, деб тарафини олишди. Лекин биз-чи? Биз ҳам инсонмиз ва хато қиламиз. Агар таҳлил қилиб бир вазиятни кўриб чиқсак. Яъни Суперлига 2-туридан ўрин олган "Қизилқум" ва "Бухоро" жамоалари ўртасидаги учрашувда рақиб футболчиси менга қандай жароҳат етказганини кўришсин. Нега ўшанда ҳакам футболчини ҳаттоки оғзаки огоҳлантирмади. Адашмасам, ўйинда VAR ишлаётганди. Биласизми, бундай хатолар керак эмас. Яна ҳам билмадим.

- Ифеани "Қизилқум" жамоасининг олдинги мавсумларида сизнинг позициянгизда қандай футболчилар тўп тепганидан хабарингиз бордир. Шундай экан, мухлислар сиздан ҳам ана шундай ўйинларни кутишмоқда...

- Албатта, ҳаммасини биламан ва буни ҳис қилмоқдаман. Мухлислар эса бунга ҳақлидир. Мен ҳам улар истаётган ўйинни майдонда кўрсатишга бор кучим билан ҳаракат қилмоқдаман. Жамоамизнинг ашаддий мухлисларидан менга ишонишларини ва мен бу ишончни ажойиб ўйинларим билан оқлайман. Мен бунга ишонаман ва бу ишлар учун кучим ҳам етади.

- Сиз учун айни вақтда Суперлигада топ-даражада ўйин кўрсатаётган футболчи ким?

- Шубҳасиз, "Пахтакор" жамоаси футболчиси Драган Черан. Унинг ақлли ўйинлари ва голлари жамоаси учун анчагина фойда келтирмоқда.  


Шоҳруҳ Мейлихолов суҳбатлашди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика