Latest news

20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0

Ибрагимович: "Погба танқидчилари оғзини юмиши ва ўз иши билан шуғулланиши керак" News

Ибрагимович: "Погба танқидчилари оғзини юмиши ва ўз иши билан шуғулланиши керак"

"Лос-Анжелес Гэлакси" ҳужумчиси Златан Ибрагимович кўп танқид қилинаётган "Манчестер Юнайтед" ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погбани ҳимоя қилди.

"Погба номига бўлаётган танқидлар кулгили бўлиб бормоқда, ҳамма нарсада уни айблашмоқда. Кимдир қизил чироқда ўтиб кетса - Погба айбдор, ғилдирак тешилса - Погба айдор. Нимадир ўхшамаса - яна Погба айбдор. Уни танқид қилаётганлар эътиборни ўзига қаратишга уриняпти.

Улар ўзига қараб, айниқса собиқ футболчилар ўзига савол бериши керак: "Мен футболчи бўлганимда нимага эришганман?" Чунки улар яхши ўйинчи бўлишмаган, мен бу футболчиларга қарши тўп тепганман. Уларга айнан шу гаплари ва эътиборни тортиши учун пул тўлашади, бироқ гапларни факт билан исботлаш керак. Танқидчилар оғзини юмиб, ўз ишлари билан шуғулланиши лозим" - дейди Ибрагимович.

25 ёшли Погба жорий мавсум МЮ сафида 15та учрашув ўтказиб, 5та гол урди ва 4та голли пас берди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика