Ибрагимович "Милан"да камбэк қилишга тайёр
		
		09 feb 2023 20:43
        News	
	 
				 
				Ибрагимович "Милан"да камбэк қилишга тайёр
"Милан"нинг 41 ёшли швециялик ҳужумчиси интервью берди ва қуйидаги фикрларни билдирди:
"41 ёшда ҳам ёзишим керак бўлган саҳифаларим кўп, чунки малака йўқолмайди, жисмоний имкониятлар ўзгаради, жисмоний тайёргарлик бошқача бўлади, бироқ сифат йўқолмайди, у қоладиган нарса. Менинг ҳолатимда у ўзгармайди. Мен буни сўзда эмас, майдонда кўрсатаман. Ҳар куни ўз истеъдодимни катта иштиёқ билан намойиш этмоқчиман.
Танқид? Бу нормал ҳолат. Агар сизни танқид қилишмаса, сиз энг юқорида эмассиз. 25 йилдан бери мени танқид қилишади, чунки биринчи ўриндаман, бунга кўникиб қолганман. Бу худди ёнилғини оловга сепгандек, олов билан ўйнасанг, ўзинг куясан. Мен майдонга ҳайрия учун қайтишни истамайман, агар мен майдонга чиқсам, натижа келтириш учун, ҳар доим қилиб юрган ишим учун қайтаман. Акс ҳолда, бу мен учун чақириқ бўлмасди, уйда ўтириб болаларим билан ўйнардим.
41 ёшдаман ва мен "Милан" учун ўйнайман, энг юқори поғонадаман. Ўз қарашларимни бошқаларга ўтказмоқчиман, ўзим учун эмас, улар учун шу ердаман. Менга қолса, ҳозир оролда бўлардим".
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments