Latest news

17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  0 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  3 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  1 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  1 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   15 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  4 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  10 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  7 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0

Винисиус қишда "Реал"ни тарк этиши мумкин, унга АПЛ клублари даъвогар News

Винисиус қишда "Реал"ни тарк этиши мумкин, унга АПЛ клублари даъвогар

"Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор қишки трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин, деб хабар берди инсайдер Экрем Конур.

Манбанинг сўзларига кўра, 25 ёшли футболчи Мадрид клуби билан янги шартнома бўйича келиша олмаяпти, бу эса "Манчестер Сити", "Челси" ва Саудия Арабистонининг бир нечта клубларининг қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Винисиус 2018 йилдан бери "Реал" сафида ўйнаб келмоқда. Бразилиялик футболчи 2025/26 йилги мавсум барча мусобақаларда 17 ўйинда майдонга тушиб, 5 та тўп киритган ва 4 та голли пас узатган.

Винисиус "қаймоқранглилар" таркибида Испаниянинг уч карра чемпиони, бир бор Кубок соҳиби бўлган, шунингдек, уч марта Испания Суперкубоги, икки марта Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги ва Клублар ўртасидаги ЖЧ ғолибига айланган.

Футболчининг мадридликлар билан шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган.

Rating: +1   

Comments

   
25 nov 09:43:33
mirabzal
сотвориш кере агар шартномани узайтириши хохламаса нима килади зурлаб уйини анча пасайган олдинги финтларини киломаяпти барбир урнига холанди олиш кере
   
24 nov 21:47:03
Men va sen
Шу болани хозир сотиш керак зўр пулга кетади, клубдаям мухит яхшиланарди
   
24 nov 20:37:28
Farxod Sadullayev
Хар куни шу гап ёзавериб чарчамадингоарми
   
24 nov 20:20:06
Burxon Real
Neftchiga kelsin Vini
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика