Latest news

13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  0 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   7 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  5 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  12 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  3 09:55Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди  16 09:29«Челси» Осимхен борасида «Наполи»га таклиф юборди  5 09:02«Барселона» Левандовскининг ўрнига «Ливерпуль» юлдузини олиб келмоқчи  6 08:37Яна бир машҳур мураббий «Бавария»нинг таклифини қабул қилмади  2 08:10Клопп: «Менга ўйинимиз жуда ёқди»  0

Ҳусниддин Нишонов: "Муҳими, ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилдик" News

Ҳусниддин Нишонов: "Муҳими, ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилдик"

Қувайтда футзал бўйича Осиё Кубоги баҳсларининг 2-турида Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистонга қарши майдонга тушди.

Қийин ва муҳим ўйинда вакилларимиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва гуруҳ пешқадамлигини мустаҳкамлади. Ўйиндан кейин терма жамоамиз сафида гол урган Ҳусниддин Нишоновнинг фикрларига қулоқ тутдик. 

- Авваламбор, халқимизни мазкур ғалаба билан табриклаймиз. Тожикистон билан ўйин жуда қийин ўтди.  Айниқса иккинчи бўлимда анча қийинчиликга дуч келдик. Лекин якунда барибир ғалаба қозондик.  Асосийси, уч очкони қўлга киритишимиз лозим эди. Буни уддасидан чиқдик. Муҳими, ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилдик.

Умуман олганда, бизда рақибни менсимаслик ҳолати бўлгани йўқ. Юқорида айтганимдек, иккинчи бўлимда бироз хотиржамликка берилдик. Натижада, рақиб бундан фойдаланишга уринди. Лекин барибир ўйинни муваффақиятли тугата олдик. 

Тўғриси, киритган голим ғалабага ҳисса қўшганидан жуда хурсандман. Кейинги ўйинларда ҳам яна голлар уриб, терма жамоага ғалаба келтиришга уринаман", - дея фикрларини якунлади Нишонов.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика