Latest news

19:30Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" 0:0 (матнли трансляция)  5 19:16"Реал" футболчиси ЕЧЛ финалини ўтказиб юборади  0 19:03"Металлург" - "Навбаҳор" 0:1. Матнли трансляция  36 18:47"Ньюкасл" ҳужумчисини "Арсенал"га сотишни истамади  2 18:26Суперлига. "Олимпик" – "Андижон". Таркиблар маълум  6 18:20Суперлигада тоза ўйин вақти қанчани ташкил қилмоқда?  4 18:10Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 0:0 (онлайн ҳисоб)  5 17:58Суперлига. "Металлург" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  14 17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  13 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  15 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  14 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  3 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  0 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  1 15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0

Ҳусайн Норчаев назорат учрашувларидаги қайси рақибнинг ўйин услуби "Ал Шабаб"га яқинроқ эканлигини айтди News

Ҳусайн Норчаев назорат учрашувларидаги қайси рақибнинг ўйин услуби "Ал Шабаб"га яқинроқ эканлигини айтди

"Насаф" ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев "Ордабаси"га қарши учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида...

- Бугунги учрашув режадагидек ўтди. Ўртоқлик учрашувлари орқали ўзимизга юкламалар олишимиз ҳамда Чемпионлар лигаси доирасида "Ал Шабаб"га қарши бўлажак ўйинга тайёргарлик кўришни мақсад қилгандик. Ўйлашимча, бу жараён яхши ўтди. ЙИғин доирасидаги охирги учрашувда ҳам ғалаба қозондик, кайфиятимиз аъло даражада. "Ал Шабаб"га қарши баҳсда ҳам ғалаба қозониб, юртимизга ёруғ юз билан қайтишга ҳаракат қиламиз.

- "Ордабаси"нинг ўйин услуби, жисмоний тайёргарлиги Европа клублариникига ўхшаш экан. Бунга қандай муносабатдасиз?

- Тўғри, рақиб ҳимоячиларига эътибор берсангиз, уларда бўйдор ва бақувват ҳимоячилар йиғилган. Уларнинг футболи жисмоний куч ва тезликка таянган. 

- Анталиядаги йиғин доирасидаги умумий таассуротларингиз қандай бўлди?

- Бизга яхши рақиблар рўбарў келди ва учрашувлар ҳам кўнгилдагидек ўтди. Тайёргарлигимиз яхши ўтди, бунинг самарасини "Ал Шабаб"га қарши учрашувда гувоҳи бўласизлар. 

- Жамоа футболчилари назарий машғулотларда "Ал Шабаб" иштирокидаги учрашувларни кузатдими?

- Албатта, мунтазам кузатиб боряпмиз. Рақибни етарлича ўргандик. Мураббийларимиз уларга қарши тўғри тактика қўллай олади деб ўйлайман. 

- Назорат учрашувлардаги рақиблардан қай бирининг ўйин услуби "Ал Шабаб"га яқинроқ?

- Грузиядаги "Дила" клубининг ўйин услуби яқинроқ эди, назаримда. Чунки уларда техник жиҳатдан кучли ўйинчилар кўп эди. "Ал Шабаб"да ҳам айнан техникага таянган футболчилар бисёр. 

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика