Latest news

20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  0 19:30Диёр Ҳолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  2 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  5 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  2 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  2 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  11 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  15 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  11 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  32 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  11 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   15 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0

"Ҳисобни очгач ҳимояга ётиб олганимиз менга ёқмади. Бизда тенг кучли иккита таркиб бор", - Бахтиёр Ашурматов иштирокидаги матбуот анжумани News

"Ҳисобни очгач ҳимояга ётиб олганимиз менга ёқмади. Бизда тенг кучли иккита таркиб бор", - Бахтиёр Ашурматов иштирокидаги матбуот анжумани

"Қўқон-1912" - "Машъал" (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов қатнашди.




- Авваламбор, стадионга кела олмаган мухлисларимизни бугунги ғалаба билан табриклайман. Масофдан туриб бизни қўллаб-қуватлаб турган, айниқса стадионга қўшни биноларда турган ашаддий ишқибозларимизга ҳам ўз миннатдорчилик билдираман. Бугунги ғалаба учун барчага ташаккур айтаман. “Машъал” билан ўйин осон бўлмаслигини билардик. Муборакликлар ҳар қандай ҳолатда ҳам охиригача курашадиган жамоа. Шунинг учун йигитларга ғалаба учун алоҳида раҳмат айтаман.

- Энг асосийси ғалаба ва уч очко. Биз ҳар бир ўйинда икки нафар ҳужумчи билан майдонга тушяпмиз. Вазиятга қараб, марказни кучайтиришга ҳаракат қиляпмиз.

Бугунги ўйиннинг биринчи бўлимидан кўнглим тўлмади. Ҳисобни очгач, ҳимояга ётиб олганимиз менга ёқмади. Шунинг учун шогирдларимга олдинга бориш учун кўрсатмалар бериб турдим.

Мурод Холмуҳаммедов сингари стандарт вазиятлар устасининг жамоамизда бўлиши эса бу бизнинг бахтимиз. Ҳозир дунё футболида урилаётган голларнинг 60-70 фоизи стандартлардан урилмоқда. Албатта жамоамизда стандартларни аъло даражада амалга ошира оладиган футболчиларимизнинг борлиги бизни хурсанд қилади.
“Машъал” сафида номдор футболчилар бўлмаса-да, охиригача курашишди. Улар гол ўтказиб юборганларидан кейин бизни ҳимояланишга мажбур қилишди.

Рақиб жамоага қараб, таркиб танлаймиз. Ким кучли бўлса ўша футболчи майдонга тушади. Жамоамизда соғлом рақобат мавжуд. Захирадан майдонга тушаётган футболчиларимиз ҳам ўйинларимизни кучайтиришмоқда. Бизда тенг кучли иккита таркиб бор. Ғалабаларимизда эса барча футболчиларимзнинг ҳиссалари бор", - дейди Бахтиёр Ашурматов. 

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика