Latest news

09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  0 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  9 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  0 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  3 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1 06:25Бундеслига. "Байер" - "Штутгарт" 2:2   0 06:20Бундеслига. "Лейпциг" - "Боруссия Д" 4:1   0 06:15Бундеслига. "Бавария" - "Айнтрахт" 2:1   0

Ҳиндларга "мастер-класс" ўтиб берган "вундеркинд" ҳақида News

Ҳиндларга "мастер-класс" ўтиб берган "вундеркинд" ҳақида

Қаршида Ҳиндистоннинг "Моҳун Баган" жамоасини қабул қилган "Насаф" рақибини 6 та гол билан "меҳмон қилди".

Nasaf Qarshi

AFC Cup Final Stage . Round Quarter Finals

22/09/2021, 20:00

0
:
6
Finished

Mohun Bagan SG

45'
90'

1 бўлим ўйнаб, 13 дақиқа ичида хет-трик қайд этган Ҳусайн Норчаев учрашув қаҳрамонларидан бирига айланди.

Ўз номига хет-трикни расмийлаштирган 19 ёшли форвард ОФК кубоги тўпурарига айланиб олди. Унинг ҳисобида 5 ўйинда урилган 6 гол бор.

"Моҳун Баган" билан ўйиндан кейин Норчаевнинг ўйини муҳокамаларга сабаб бўлди. Журналист Шаҳбоз Беғамов эса уни "Насаф" афсонаси Зафар Холмуродовга қиёслади.

Футболчи, дастлаб, 2019 йилги U-21 чемпионатида кўзга ташланган. Ўшанда 17 ёшли Норчаев Ҳожимат Эркинов билан бирга турнир тўпурарига айланган.

Иқтидорли ўйинчи Суперлигада 2020 йилда порлаган эди. У расмий дебютини ўтган йилнинг июнида ("Навбаҳор"га қарши, 2:2) нишонлаган. Ўша баҳсдан кейин таниқли спорт журналисти Азиз Нурий шундай ёзган эди: "Насаф" ёш иқтидорларни кашф этишда давом этади.

Ўзбекистон чемпионатидаги дастлабки мавсумини Бобир Абдихолиқов билан рақобат туфайли асосан захира ўриндиғида ўтказган Ҳусайн йил охирига қадар 3 та голга муаллифлик қилди ва "Championat.asia" сайти томонидан мавсум кашфиёти сифатида эътироф қилинди.

Жорий йил аввалида Абдихолиқов "Насаф"дан кетгач, Рўзиқул Бердиев 19 ёшли Ҳусайнни жамоанинг асосий ҳужумчисига айлантирди. Вақт тажрибали мутахассис адашмаганини кўрсатмоқда. Норчаев мавсумнинг ортда қолган қисмида "аждарлар" либосида 27 ўйин ўтказиб, 18 та гол уришга улгурди.

Шунингдек, Ҳусайн Париж Олимпиадасига тайёрланаётган Тимур Кападзе бошчилигидаги терма жамоамизнинг ҳам асосий форварди ҳисобланади.

Норчаев қайд этаётган статистика ҳавас қилишга арзийди. У ўз тенгқурлари орасида Суперлиганинг энг яхши футболчиси бўлиб турибди. Солиштириш учун айтамиз, "Локомотив" хавбеки Жасур Жалолиддинов ҳамда "Пахтакор" вингери Диёр Холматов мавсум бошидан бери 20 ўйин ўтказиб (барча турнирларда), "гол+пас" тизимида 3 очко ишлашган. Ҳусайнда эса бу кўрсаткич 21га (18+3) тенг. 

Юқорида келтирилган фактларни инобатга олсак, Норчаев кўп эҳтимол Ўзбекистон миллий жамоасининг октябрь ойидаги йиғинида терма либосидаги норасмий дебютини амалга оширса керак. 

Қадрли мухлис, сизнинг 19 ёшли форвард борасидаги фикрингиз қандай? У ўзбек футболининг яқин келажакдаги энг кучли ҳужумчиси бўла оладими?

Енгилмас "Насаф". Бердиевнинг мағлубиятсиз сериясини биласизми?

Author :
Rating: +57   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика