UZ

Сўнгги янгиликлар

21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  0 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  0 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  15 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  7 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  2 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  7 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  2

"Championat.asia" талқини: Йилнинг энг яхши ёш футболчиси - Ҳусайин Норчаев Янгиликлар

"Championat.asia" талқини: Йилнинг энг яхши ёш футболчиси - Ҳусайин Норчаев

Кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги финал баҳси билан мамлакатимизда катта футбол мавсуми ўз ниҳоясига етди.

"Championat.asia" сайти ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда йилнинг энг яхшиларини аниқлади.

Демак, "Championat.asia" талқинига кўра, йилнинг энг яхши ёш футболчиси - Ҳусайин Норчаев ("Насаф").

2002 йилда туғилган ҳужумчи 2020 йилги мавсум кашфиётига айланди. "Насаф" ҳужумчиси Суперлигада 21та ўйинда майдонга тушиб 3та гол уришга эришди. Норчаев ортда қолган мавсумда U-18 билан олтин, U-21 ўринбосарлар таркибида бронза, асосий жамоа билан кумуш медалларини қўлга киритди. 18 ёшли футболчи ўз устида ишлашдан тўхтаб қолмаса "Насаф"нинг асосий ҳужумчисига айланишга, сўнгра миллий терма жамоада ўйнашига ишонамиз.

Норчаев энг яхши ёш футболчи бўлишда Ҳожимат Эркинов ва Иброҳим Ҳалил Йўлдошевни ортда қолдирди.

Суперлигадаги статискаси: 21 ўйин, 803 дақиқа, 3та гол.


Тез орада "Championat.asia"нинг Ҳусайинга аталган эксклюзив махсус совғаси ўз эгасига топширилади.


"Ҳужумчи тўпурар бўлишга интилиши керак. Лекин жамоавий ютуқ шахсий совриндан афзалроқ". Мавсум кашфиётларидан бири Ҳусайин Норчаев билан интервью

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика