UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  2 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  1 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  36 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  172 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1

Енгилмас "Насаф". Бердиевнинг мағлубиятсиз сериясини биласизми? Янгиликлар

Енгилмас "Насаф". Бердиевнинг мағлубиятсиз сериясини биласизми?

Бугун Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳ "Насаф" ва "Моҳун Баган" клублари ўртасидаги тўқнашувга мезбонлик қилади.

Насаф Карши

Кубок АФК - финальная стадия . Quarter Finals-тур

22/09/2021, 21:00

0
:
6
Тугади

Атл.Колката

45'
90'

33-ўйин

Мазкур баҳс "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев учун халқаро майдондаги 33-ўйинга айланади (мураббий сифатида). "Аждарлар" Бердиев бошчилигидан ўтказилган 32 ўйинни 12 тасида зафар қучишни уддалаган (6 дуранг, 14 мағлубият). Тўплар нисбати — 39:43 (-4). Маълумот учун, 32 ўйиннинг 28 таси Осиё Чемпионлар Лигаси доирасида ўтган.  

Рўзиқул Садуллаевич қўл остидаги жамоанинг халқаро майдондаги энг йирик ғалабаси 2018 йилнинг 30 январида қўлга киритилган. Ўшанда ОЧЛ саралашининг 3-босқичида Иорданиянинг "Ал Файсали" жамоаси таслим қилинган эди — 5:1.

Шунингдек, "Насаф" ОФК кубогининг жорий мавсумида "Олой" (Қирғизистон) жамоаси дарвозасига ҳам жавобсиз 4 та гол урилди.

Бердиевнинг халқаро майдондаги энг йирик мағлубияти эса 2014 йил ОЧЛ саралашининг 2-босқичида рўй берган. Қатарда ўтган ўйинда Набил Маълул бошчилигидаги "Ал Жаиш" 5:1 ҳисобида зафар қучган.

Шунингдек, 2018 йилнинг мартида Хависи бор "Ал Садд" Доҳада "Насаф" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урган эди.

Мағлубиятсиз серия

Қувонарлиси, Қарши клуби 2018 йилнинг март ойидан бери халқаро майдонда енгилгани йўқ. Сўнгги 6 ўйиннинг 5 таси "Насаф" фойдасига ҳал бўлган, 1 та дуранг ("Персеполис" билан).

Охирги мағлубият бундан 3 йил аввал Доҳада қабул қилиб олинган эди:

Осиё чемпионлар лигаси. C гуруҳ, 4-тур

"Ас-Садд" (Қатар) - "Насаф" (Ўзбекистон) 4:0

Голлар: 1:0 - 3 Хави, 2:0 - 15 Абдулкарим Ҳасан, 3:0 - 43 Бағдод Бунеджа, 4:0 - 70 Жугурта Ҳамрун.

“Ас-Садд”: 1.Саад Алшийб, 2.Педро Мигел, 5.Ҳамрун Жугурта, 6.Хави (10.Ҳасан Ал Ҳайдос, 60), 11.Бағдод Бунеджа, 12.Хамид Исмоил, 14.Абдулкарим Ҳасан, 16.Буалим Хоки, 20.Салим Али Алхажри, 37.Ахмад Суҳаил (3.Ёсир Абубакр Исо, 80), 96.Акрам Афиф (8.Али Асадалла, 74).

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдухолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов (21.Жаҳонгир Алиев, 66), 55.Славко Лукич, 69.Драган Черан (20.Ислом Кенжабоев, 21), 77.Жасур Ҳасанов (8.Санжар Рашидов, 78), 92.Умарбек Эшмуродов.

Огоҳлантириш: Жасур Ҳасанов 45.

Умид қиламизки, "аждарлар"нинг 6 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси бугун ҳам давом этади.

ОФК Кубогидаги сўнгги мағлубият

"Насаф" жорий мавсум ОФК кубогидаги ўйинларнинг барчасида зафар қучаётганидан хабарингиз бор. "Аждарлар"нинг турнирдаги сўнгги мағлубияти 2011 йилнинг 27 сентябрида қайд этилган. Ўшанда Таиланднинг "Чонбури" жамоаси Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳда 1:0 ҳисобида ғолиб бўлган (чорак финал). Бироқ, дастлабки учрашувда "Насаф" худди шу ҳисобда ютгани боис томонлар пенальтилар сериясига мурожаат қилишган ва якунда ҳамюртларимизнинг қўли баланд келган эди.

Шундан кейин ўтказилган 7 ўйиннинг 6тасида "Насаф"нинг қўли баланд келди (1 дуранг). Тўплар нисбати — 16:4 (+12).

"Насаф" — "Моҳун Баган". Энг қиммат футболчиларни биласизми?

Муаллиф :
Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика