Latest news

16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  0 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  2 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  5 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  2 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  15 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  9 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  17 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  22

Ҳиндларга "мастер-класс" ўтиб берган "вундеркинд" ҳақида News

Ҳиндларга "мастер-класс" ўтиб берган "вундеркинд" ҳақида

Қаршида Ҳиндистоннинг "Моҳун Баган" жамоасини қабул қилган "Насаф" рақибини 6 та гол билан "меҳмон қилди".

Nasaf Qarshi

AFC Cup Final Stage . Round Quarter Finals

22/09/2021, 21:00

0
:
6
Finished

Mohun Bagan SG

45'
90'

1 бўлим ўйнаб, 13 дақиқа ичида хет-трик қайд этган Ҳусайн Норчаев учрашув қаҳрамонларидан бирига айланди.

Ўз номига хет-трикни расмийлаштирган 19 ёшли форвард ОФК кубоги тўпурарига айланиб олди. Унинг ҳисобида 5 ўйинда урилган 6 гол бор.

"Моҳун Баган" билан ўйиндан кейин Норчаевнинг ўйини муҳокамаларга сабаб бўлди. Журналист Шаҳбоз Беғамов эса уни "Насаф" афсонаси Зафар Холмуродовга қиёслади.

Футболчи, дастлаб, 2019 йилги U-21 чемпионатида кўзга ташланган. Ўшанда 17 ёшли Норчаев Ҳожимат Эркинов билан бирга турнир тўпурарига айланган.

Иқтидорли ўйинчи Суперлигада 2020 йилда порлаган эди. У расмий дебютини ўтган йилнинг июнида ("Навбаҳор"га қарши, 2:2) нишонлаган. Ўша баҳсдан кейин таниқли спорт журналисти Азиз Нурий шундай ёзган эди: "Насаф" ёш иқтидорларни кашф этишда давом этади.

Ўзбекистон чемпионатидаги дастлабки мавсумини Бобир Абдихолиқов билан рақобат туфайли асосан захира ўриндиғида ўтказган Ҳусайн йил охирига қадар 3 та голга муаллифлик қилди ва "Championat.asia" сайти томонидан мавсум кашфиёти сифатида эътироф қилинди.

Жорий йил аввалида Абдихолиқов "Насаф"дан кетгач, Рўзиқул Бердиев 19 ёшли Ҳусайнни жамоанинг асосий ҳужумчисига айлантирди. Вақт тажрибали мутахассис адашмаганини кўрсатмоқда. Норчаев мавсумнинг ортда қолган қисмида "аждарлар" либосида 27 ўйин ўтказиб, 18 та гол уришга улгурди.

Шунингдек, Ҳусайн Париж Олимпиадасига тайёрланаётган Тимур Кападзе бошчилигидаги терма жамоамизнинг ҳам асосий форварди ҳисобланади.

Норчаев қайд этаётган статистика ҳавас қилишга арзийди. У ўз тенгқурлари орасида Суперлиганинг энг яхши футболчиси бўлиб турибди. Солиштириш учун айтамиз, "Локомотив" хавбеки Жасур Жалолиддинов ҳамда "Пахтакор" вингери Диёр Холматов мавсум бошидан бери 20 ўйин ўтказиб (барча турнирларда), "гол+пас" тизимида 3 очко ишлашган. Ҳусайнда эса бу кўрсаткич 21га (18+3) тенг. 

Юқорида келтирилган фактларни инобатга олсак, Норчаев кўп эҳтимол Ўзбекистон миллий жамоасининг октябрь ойидаги йиғинида терма либосидаги норасмий дебютини амалга оширса керак. 

Қадрли мухлис, сизнинг 19 ёшли форвард борасидаги фикрингиз қандай? У ўзбек футболининг яқин келажакдаги энг кучли ҳужумчиси бўла оладими?

Енгилмас "Насаф". Бердиевнинг мағлубиятсиз сериясини биласизми?

Author :
Rating: +57   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика