Latest news

20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  0 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  4 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  44 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  5 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  15 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  5 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4

Ҳиндистон четлатилди, бу саралаш ўйинларида Ўзбекистонга ҳам таъсир қилиши мумкинми? News

Ҳиндистон четлатилди, бу саралаш ўйинларида Ўзбекистонга ҳам таъсир қилиши мумкинми?

Ҳа, агарда Ҳиндистон ўсмирлар терма жамоаси "D"дан кейинги исталган бошқа гуруҳда бўлганида.

Яқиндагина бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимида, ҳиндлар ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг саралаш ўйинларида Саудия Арабистони, Мьянма, Мальдив ва Қувайт жамоалари билан бирга "D" гуруҳидан жой олдилар. 


Саралаш қоидаларига кўра, дастлабки 4та гуруҳда 5тадан, қолган 6та гуруҳда 4тадан жамоа финал йўлланмасини учун кураш олиб борадилар. Ўзбекистон эса Жанубий Корея, Бруней ва Шри Ланка билан бир гуруҳда. "А", "В", "С" ва "D" гуруҳларида сўнгги, 5-ўринни қўлга киритган жамоага қарши кечга ўйинлардаги натижалар, қолган гуруҳлардаги жамоалар сони 4та бўлганлиги учун бекор қилинади. Кўриб турганингиздек, Ўзбекистон учун бу муаммо келтириб чиқармайди. Агар Ҳиндистон тўртталик гуруҳда бўлганида, унда бизга муаммо бўлиши мумкин бўларди, агарки гуруҳ ғолиблигини қўлга кирита олмасак. Якунда сўнгги ўриндаги рақиб билан натижамиз бекор бўлиб, урилган голларимиз ҳам йўқ бўларди. 


ФИФА Бутун Ҳиндистон футбол федерациясини дисквалификация қилди. Буни “Сўғдиёна”га қандай алоқаси бор?


Энди ёшлар терма жамоасидаги ҳолат. Афсуски бу ерда Ҳиндистон 4та жамоадан иборат "H" гуруҳидан жой олган. Энди Австралия, Ироқ ва Қувайт терма жамоалари ўзаро ўйинларда кейинги босқичга чиқадиган жамоанинг номини ҳал қиладилар. Бу ерда муаммо "E", "F", "G", "I" ва "J" гуруҳларидаги жамоаларда бўлади. Энди уларнинг тўртинчи жамоага қарши кечадиган ўйинларидаги натижалар бекор бўлади. "A", "B", "C" ва "D" гуруҳларида ундан ҳам қизиқ бўлади. Энг яхши иккинчи бўладиган жамоанинг сўнгги иккита ўйиндаги рақибларининг натижаси бекор бўлади. Муаммо аслида бунда эмас, улар қайси жамоа якунда тўртинчи ёки бешинчи бўлишини билмайдилар. Буни эса бизга заррача таъсири йўқ, сабаби бу ёшдаги Осиё чемпионатига 2023 йилда Ўзбекистон мезбон ва биз муддатидан аввал мусобақа йўлланмасини нақт қилганмиз.


Author : Aslanov Jasurbek
Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика