Latest news

18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 18:14Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  4 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  7

Ҳамробековнинг мактуби: "Қашқадарё халқига раҳмат" News

Ҳамробековнинг мактуби: "Қашқадарё халқига раҳмат"

"Насаф"дан "Пахтакор"га ўтган ярим ҳимоячи Одилжон Ҳамробеков ўзининг инстаграмдаги саҳифаси орқали собиқ клуби ва мухлислар билан илиқ хайрлашди.

"Ассалому алайкум "Насаф" жамоасидаги яқинларим! Ҳаммага катта раҳмат айтаман! Сизлар билан биргаликда ажойиб дамларни ўтказганман. Бундан фахрланаман! Агарда "Насаф" жамоасига озми-кўпми ёрдам берган бўлсам, бундан жуда хурсандман. Қашқадарё халқига раҳмат! Яхши ва ёмон кунларда қўллаб-қувватлаган мухлисларга катта раҳмат! Биз дўстона хайрлашсак, мен бундан жуда хурсанд бўламан. "Насаф" жамоасида ажойиб авлод, янги ёшлар етишиб чиқмоқда. "Насаф"даги ака-укаларимга янги бошланажак мавсумда омад тилайман! Бу жамоадан қандай футболчилар кетишди. Лекин клуб танлаган йўл ва раҳбарият ҳамда мураббийларнинг меҳнати, жонкуяр мухлислар туфайли "Насаф" ажойиб жамоа бўлиб қолаверади. Мен "Насаф" футбол клуби тарбияланувчиси бўлганимдан фахрланаман", - деб ёзади Одилжон Ҳамробеков ўзининг "Instagram"даги саҳифасида.

Маълумот ўрнида: Ҳамробеков 2013 йилдан бошлаб "Насаф" жамоасининг асосий таркиб футболчиси ҳисобланади. Футболчи "Насаф" сафида ички чемпионатда ҳозирга қадар 100 учрашувда майдонга тушган ва 2та гол муаллифига айланган.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" тарбияланувчиси ҳисобланган Одилжон Ҳамробековни "Пахтакор" кеча трансфер қилди. Тошкентликлар футболчининг трансфери учун қаршиликларга 2,5 миллиард пул тўлашди. Шунингдек, "Насаф" Ҳамробековнинг кейинги эҳтимолий трансферидан 20 улушини сақлаб қолди. Агарда "Пахтакор" кейинчалик футболчини сотадиган бўлса, унда ўша маблағнинг 20% улуши "Насаф" ғазнасига тушади.

Rating: +66   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика