Latest news

02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  22 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  1 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  0 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  11 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  4 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2

Ҳамиджон Актамов: "Мустафоевнинг оёғи икки бўлак қилиб ташланди, ҳакам индамади..." News

Ҳамиджон Актамов: "Мустафоевнинг оёғи икки бўлак қилиб ташланди, ҳакам индамади..."

Coca-Cola Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Навбаҳор" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов матбуот анжуманида иштирок этди.



Ўйин ҳақида

- Аввало "Машъал" клуби раҳбариятига, хусусан Илҳомжон Қурбоновга катта раҳмат айтаман. Улар бизга футбол ўйнаш учун барча шароитларни яратиб беришди. Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, бугун ҳар икки жамоа жуда яхши ўйин намойиш этди. Яхши ўйин гувоҳига айландик.

Бугунги ўйинда ҳакамлар жуда кўп қўпол хатолар қилишди. Улар ёш деса ёш эмас! Биз ҳаммамиз уларга босим қилаверганимиздан қўрқиб қолишган кўринади. 51-дақиқада иккинчи сариқ, қизил бериш керак эди! Салим Мустафоевни оёғини икки бўлак қилиб ташлаган. Ён ҳакамнинг ёнгинасида шу вазият рўй бераяпти, кўриб турибди, лекин индамади. Бугун ҳакамлар ҳар икки томонга нисбатан ҳам хатолар қилишди. Тўғри улар ҳам инсон, хатолар бўлиши мумкин, лекин бугун жуда кўпайиб кетди.

- Ойбек Қиличев майдонда ва алмаштирилаётган вақтда қўпол сўзларни ишлатди...


- Билмадим, Ойбек майдонда ўзини яхши тутади. Ман ундаги холатни кўрдим ва алмаштиришга қарор қилдим. Ойбек шунақа футболчи, ютқазишни ёмон кўради. Футболчининг жаҳли чиққанидан сўнг орқага кетади. Шундан келиб чиқиб уни алмаштирдик.

- Жанговор таркибга эга бўлган "Қизилқум" бугун 2 очко йўқотдими ёки 1 очкога эга бўлдими?


- Тан оламан, бугун 2 очко йўқотдик. Ғалабани ушлаб тура олмадик.

- Салим Мустафоевнинг холати қандай?


- Ҳозир уни шифокорлар кўрикдан ўтказишмоқда. Ҳолати ҳозир анча яхши.

- Демак, бугунги дурангдан қониқмадингиз?


- Ҳа, қониқмадим.

- "Қизилқум"да ҳужумлар бор, лекин вазиятлар якуни бўйича муаммолар кўзга ташланаяпти...


- Ҳа, бу футбол. Вазиятлар якуни ўхшамай қолаяпти.

- Жамоангиз рақиб дарвозасига урган голидан кўра ўтказиб юборган голлари сони кўпроқ. Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?


- Биз гол ўтказиб юборганда рақиб ҳақиқатдан ҳам вазият яратиб, устунлик қилиб гол ургани йўқ. Ўзимиз хатолар эвазига рақибга гол туҳфа этаяпмиз.

- "Навбаҳор"нинг қайси жиҳатлари жамоангизга қийинчилик туғдирди?

- "Навбаҳор" бизга жуда катта қийинчилик туғдиргани йўқ. Бугун ғалабани ушлаб қола олмадик. Юзага келган впзиятлардан фойдалана олмаслик панд бераяпти.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика