Ҳамиджон Актамов: "Медаллар учун курашишга бел боғлаганмиз"
		
		15 mar 2021 19:06
        News	
	 
				 
				Ҳамиджон Актамов: "Медаллар учун курашишга бел боғлаганмиз"
Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси бу турда "Қўқон-1912" майдонида меҳмон бўлди ва нурсиз дуранг қайд этди.
Ушбу учрашувдан сўнг навоийликлар устози Ҳамид Актамов фикрларини билдириб ўтди.
"Аввало яқинлашаётган наврўз байрами ва мавсумнинг очилиш маросими билан табриклайман. Бугун майдонда ҳақиқий жангавор ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам ғалаба учун курашди. Вазиятлар яратдик, лекин фойдалана олмадик. Умуман олганда дуранг ҳам ёмон натижа эмас. "Қўқон-1912"га кейинги ўйинларда омад тилайман.
Мавсум энди бошланди. Ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз. Дастлабки 4-5та турда барча бир хил ҳолатда бўлади. Жамоага таклиф қилинган бир нечта янги футболчиларга ҳам вақт керак".
- Жамоа олдига қандай мақсад ва вазифалар қўйилган?
- Мақсадимиз ҳеч қачон ютқазмаслик. Медаллар учун курашишга бел боғлаганмиз.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments