Latest news

16:20"Бавария" Нико Уильямсни сотиб олишни хоҳлайди. "Атлетик" вингери – ҳужумдаги устувор вариант  1 15:56Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаромми?  27 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  17 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  4 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  20 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  2 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  0 11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0 11:10ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди  5 11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  4 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  7

Ҳамиджон Актамов кетма-кет иккинчи марта "Қизилқум" ўйинида кўриниш бермаяпти News

Ҳамиджон Актамов кетма-кет иккинчи марта "Қизилқум" ўйинида кўриниш бермаяпти

Бугун Суперлигада 3-тур доирасидаги "Машъал" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Эътиборлиси ушбу баҳс қайдномасига иккала жамоанинг ҳам бош мураббийи ёзилмаган. "Машъал"да мавсум бошидан буён Дилявер Ваниев катта мураббий сифатида қайд этилмоқда, расмий бош мураббий Зоир Тўрақулов умуман қайдномага киритилмаяпти.

"Қизилқум"да дастлабки икки турда қайдномада бош мураббий Ҳамиджон Актамов номи ёзилганди. Аммо 2-турдан ўрин олган "Қизилқум" - "Сурхон" учрашуви вақтида Актамов Тошкентда эди. Ўша ўйиндан кейинги матбуот анжуманида катта мураббий Обид Худоёров иштирок этганди. Бугунги ўйинда Актамов ҳам, Худоёров ҳам қайдномадан жой олишмаган. "Қизилқум" U-21 жамоаси бош мураббийи Акмал Холиқов мураббий сифатида ёзилган. 

Эслатиб ўтамиз, 2-турдан олдин собиқ ҳакам Ҳасан Рўзиев "Қизилқум" президенти этиб тайинланган эди. 2018 йил август ойида Ҳамиджон Актамов "Металлург"га қарши Бекободдаги ўйиндан кейин Рўзиевни кескин танқид қилиб "Бугун Ҳасан Рўзиевнинг ўйини бўлди" деб айтган эди. Кейинроқ Ҳасан Рўзиев интервью бериб Актамовдан узр сўраган эди.


Агар ўйиндан кейинги матбуот анжуманига Тўрақулов ва Актамов келмаса ПФЛ регламент бўйича иккала мураббийга ҳам жарима қўллаши шарт. Чунки 1-турда "Сўғдиёна" устози Улуғбек Бақоев матбуот анжуманига кирмагани учун жаримага тортилганди.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика