Latest news

18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  0 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  2 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  3 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  1 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  6 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  9 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  3 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  2 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  24 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  9 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0

Ҳамиджон Актамов: "Ғолиблар муҳокама қилинмайди" News

Ҳамиджон Актамов: "Ғолиблар муҳокама қилинмайди"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган қолдирилган АГМК - "Қизилқум" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.



"Жуда қизиқарли ўйин бўлди. Иккала жамоа ҳам сўнгги дақиқага қадар ҳужумкор футбол кўрсатди. Яхши вазиятлар яратдик ва ғалаба қозондик. Ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман. Бугун ғалаба қозонмасак бўлмасди, кетма-кет дуранглар қайд этдик. Ўтган турда ҳам ўз майдонимизда дуранг ўйнагандик. "Чуқур"дан чиқиб кетишимиз керак эди. Футболчилар ўзларини қўлга олишди ва руҳан тайёр эдилар", - дейди Актамов. 

- Ўтган мавсумдаги жамоа билан бу йилгисининг фарқи катта. "Қизилқум"да айнан нимани ўзгартирдингиз?
- Ҳимояда озгина ўзгариш бўлди, ҳужумда ҳам озгина ўзгариш бўлди. Ҳужум ўзини у қадар оқламаяпти. "Ғолиблар муҳокама қилинмайди" дейишадику.

- Беҳруз Садиллоев захирадан тушиб яна захирага олинди. Бунга сабаб нима?
- Бу тактик ўзгариш эди.

- Ўтган турда ҳам "Қизилқум" ҳужумкор ўйин кўрсатганди, бугун ҳам шундай бўлди. Танаффусдан кейин жамоа жуда шиддатли футбол кўрсатмоқда, мавсум охиригача мана шу темпни ушлаб қола оладими?
- Шунга ҳаракат қиламиз. Ҳозир бир гап айтсам баҳонага ўхшаб қолади. Бир ой танаффус бўлди ва фақат машғулот ўтказдик.

- Ойбек Қиличев жамоани тарк этди. Ёзги танаффусда қандай ўзгаришлар бўлади?
- Қиличев жамоа билан бирга. У бироз шамоллагани учун қайдномага киритилмади. Олдинда яна иккита ўйин бор шундан кейин трансфер ойнаси очилади.

- Узунқулоқ гапларга қараганда Ватсадзе, Кухианидзе ва Қиличев ёзда кетар экан...
- Футболда ҳозир гапхона бўлиб қолган. Ҳамма гапираверади. Ҳозирча бу футболчилар биз билан бирга. Биринчи даврадан кейин футболчи қоладими ёки мураббий қоладими, ҳали ҳеч нарса аниқ эмас. Агар вазифани бажарсак барчаси яхши бўлади.

- Охирги ўйинларда 3-4-3 тактик схемасини қўлладингиз ва бугун бу ўз самарасини берди. Кейинги турда ҳам шундай ўйнасизларми?
- (кулади) бу жамоа ички сири. Ҳозир мен сизга ҳаммасини айта олмайман, олдинда яна ўйинлар бор.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика