Latest news

20:48ПСЖнинг Мбаппедан 80 млн евро қарзи бор, клуб буни тўлашдан бош тортди  0 20:24Драган Черан Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарига айланди  1 20:11Расман: Компани — "Бавария" бош мураббийи!  5 19:59Компанини "Бавария"га Гвардиола тавсия қилган  0 19:40Ўзбекистон Суперкубоги. "Пахтакор" - "Насаф" 1:1 LIVE (матнли трансляция)  102 19:35Карло Анчелотти: "Мен фаолиятимни "Реал"да якунламоқчиман"  7 19:14"Манчестер Юнайтед" англиялик марказий ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 18:51Расман: Александр Кержаков — "Кайрат" бош мураббийи  3 18:26Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум  12 18:12Ўзбекистон Суперкубоги. "Пахтакор" - "Насаф". Асосий таркиблар маълум  24 18:05Расман: Ханс Дитер-Флик — "Барселона" бош мураббийи  27 17:30Суперкубок. Жамоаларнинг кийиниш хонасидан суратлар  1 17:05Суперкубок. "Бунёдкор" стадионидан эксклюзив суратлар   4 17:03Эшитдик-да! "Динамо" футболчиси жамоани тарк этди  10 16:22Мали U-23 терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди  13

Ҳаким Фузайлов: "Деярли барча футболчиларим ёмон ўйнашди" News

Ҳаким Фузайлов: "Деярли барча футболчиларим ёмон ўйнашди"

Про лиганинг 4-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Динамо" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов ўз фикрларини билдирди.

"Олдин ҳам айтгандим, Про лигадаги барча ўйинлар қийин ўтади. "Хоразм" жамоаси бизга қарши ўз майдонида жуда қаттиқ тайёрланишини футболчиларимга уқтиргандим. Бизнинг деярли барча футболчиларимиз жуда ёмон ўйнашди, бир таймдан кўпроқ вақт давомида 10 кишига қарши ҳаракат қилдик ва деярли ҳеч қандай вазият ярата олмадик.

Қизил карточка ҳақида? Тўғриси мен турган жойдан бу вазият жуда узоқда эди. Бу ҳакамнинг қарори, уни муҳокама қилмайман.

Темур Исмоилов ҳақида? Бошида айтдим деярли барча ўйинчиларим ёмон ўйнади дедим. Исмоилов ҳам бошқалар сингари ёмон ўйнади.

Про лига савияси ҳақида? Йиғинлар вақтидаёқ Про лигада барча баҳслар оғир ўтишини тахмин қилгандим. Жуда қийин мусобақа. Ҳозир ҳеч бир фаворитни кўрсата олмайман.

Стадион ҳақида? Ажойиб муҳит. Тўғри майдон ҳолатини янада яхшилаш мумкин. Иссиқда бундай майдонда ўйнаш оғир бўлади. Олдинда ёз фасли бор. "Хоразм" футболчилари бу ерда доим ўйнашади. Муҳитга эса гап йўқ", - дейди Ҳаким Фузайлов.




Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика