Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  7 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  19 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Ҳаким Фузайлов: "Баҳс давомида яққол устунлик қила олмадик" News

Ҳаким Фузайлов: "Баҳс давомида яққол устунлик қила олмадик"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Хоразм" (1:1) учрашувидан сўнг "Хоразм" бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугун иккала жамоа ҳам ўзини кўрсатишга ва чиройли футбол намойиш этишга ҳаракат қилди. Аввал ҳам айтиб ўтгандим, ўйинлар ораси қисқа ва вақтимиз тезроқ тикланиб олишга кетиб қоляпти. Баҳс давомида яққол устунлик қила олмадик ва битта гол уриш билан чекландик. Ҳамма ўйинлар биз учун қийин бўляпти. Менимча, жамоалар икки тоифага - медаллар учун курашадиган ва Суперлигада қолиш учун ҳаракат қиладиган жамоаларга ажралиб бўлди.

- Аббос Отахонов жамоага қнчалик қўшилиб кета олди?

- У сафимизга бироз кеч қўшилди. Аббос бунгача Малайзияда тўп тепаётганди. У секин-аста жамоамизга қўшилиб кетади. Отахонов тажрибали футболчи бўлгани боис жамоамизга қўшилиб кетиши кўп вақт олмайди.

- Жамоангиз охирги дақиқаларда тўп ўтказиб юборди.

- Менимча, бизга озгина ҳушёрлик етишмади. Бу эса таъбимизни хира қилди. Албатта, хатолар устида ишлаймиз. Навбатдаги баҳсни Урганчда ўз майдонимизда ўтказамиз. Билишимча, Хоразмда 15 йил олий лига ўйини бўлмаганди. Мана энди бунинг фурсати келди. Кўп мухлислар келишидан умидвормиз. Биз эса ўзимизни кўрсатиб ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Ҳозир ҳар бир очко қадрли. Мақсадимиз эса Суперлигада ўз ўрнимизни сақлаб қолиш.

- Статистика шуни кўрсатяптики, "Хоразм" "Бухоро"га қарши бунгача бўлиб ўтган 6та ўйиннинг ҳаммасида мағлубиятга учраган экан.

- "Бухоро" - кучли жамоа, бу жамоа бежизга Суперлигада тўп тепаётгани йўқ. Аввалги ўйинларга келсак, ҳар бир мағлубиятнинг ўз сабаби бўлади. Лекин мен ўзим жамоани бошқармаган йилларда нима бўлганини билмайман. Яна бир гапни айтишим мумкин, футболни пуллар ўйнамайди, футболни футболчилар ўйнайди. Ҳар бир ўйинимизда иштиёқ етарлича бўляпти, фақат концентрацияни тез йўқотиб қўйяпмиз

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика