Latest news

17:36"Қизилқум" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 17:00"Нефтчи" — "Андижон" 1:0 (Матнли трансляция)  15 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  4 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна" 0:1 (матнли трансляция)  2 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  7 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  4 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  5 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0

Ҳаким Фузайлов: "Клубдаги кейинги фаолиятимни раҳбарият ҳал қилади" News

Ҳаким Фузайлов: "Клубдаги кейинги фаолиятимни раҳбарият ҳал қилади"

"Локомотив" - "Қувайт СК" учрашувидан (1:3) сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари бош мураббийи Ҳаким Фузайлов иштирок этди.
"Ўйин борасида ташаббус бизда бўлди. Бироқ қишда расмий ўйин ўтказмаганимиз барибир панд берди. Ҳужумлар кўп бўлди, аммо гол уришда оқсадик. Ҳимоядаги хатоларимиз эса қимматга тушди", - деб гап бошлади Ҳаким Фузайлов.

- Клуб олдига ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш вазифа қилиб қўйилганди. Бу вазифа бажарилмади...
- Саволингизга тушундим. Клубимиз олдига улкан мақсадлар қўйилган. Менинг кейинги тақдиримни раҳбарият ҳал қилади. 

- Таркибда ўйнаган янги футболчилар ҳақида нима дея оласиз?
- Янгилардан Жасур Ҳасанов ўзини кўрсатди. У юқори даражада ўйнайди. Бугун Анвар Ғофуров бироз ёмон ўйнади, ҳали жамоадошлари билан тил топишиб кета олмаган. Ҳозирча биз энди-энди формага кириб бораяпмиз.

- Осиёнинг кўпгина клубларида легионерлар ўйин тақдирини ҳал қилишади. Бизни клубларда эса легионерлар маҳаллий футболчилардан деярли фарқ қилмайди.

- Айни пайтда бундай кучли футболчиларни олиб келиш жуда қийин. Таркибимиздаги легионерлар ҳам кучли. Масалан, Кожокарь Молдова терма жамоаси аъзоси. Вячеслав Шевченко эса бугун яхши ўйнади. Биз кучсиз легионерларни олдик деб ўйламайман. Улар яқин орада жамоага мослашиб кетишади деб ўйлайман.

- Олий лигага ҳали заявка топшириш бошлангани йўқ. Бугунги ўйиндан келиб чиқиб қайсидир футболчиларга жавоб берасизми?
- Кўпчилик сафимизни тарк этмайди. Балки бир-икки футболчи кетиши мумкин. Балки баъзиларни ижарага берармиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика