Latest news

12:10Самарқанддаги футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимига испаниялик афсонавий футзалчи ва МЮ собиқ ҳужумчиси келади  0 12:00Улуғбек Асанбаев — "Зомин" вице-президенти  2 11:49Акбар Усмонов: "Бу даражага етиб келишимизда ота-оналаримизнинг ўрни беқиёс"  0 11:24"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди  1 11:03Туркия кубоги финал. "Бешиктош" - "Трабзонспор" 3:2   0 10:49Ўзбекистонда футзал мавсуми якунланди. Тақдирлаш маросимини тўлиқ томоша қилинг   0 10:40"Андижон" сафар ўйинларидаги ёқимли анънасини давом эттирадими?  7 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги халқаро турнирда қатнашади. Рақиблар маълум  3 09:40Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг"  8 09:10"Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 08:40ФАКТ. "Металлург" ўз майдонида "Навбаҳор"ни 5 йилдан бери юта олмаяпти   8 08:20Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Ўйлайманки, барчаси ортда қолди. "Дўстлик" сафдан чиққани йўқ"  2 07:50Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. "Навбаҳор" Олмалиқда, "Андижон" Тошкентда меҳмон  7 07:21Про лига. Бугун Тошкентда турнинг марказий тўқнашувида ким ғолиб чиқади?  10 02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0

Ғулом Ҳайдар Ғуломов: "Мақсадимиз - Микаэль Секейра қолдирган услубни янада мукаммал даражага чиқариш" News

Ғулом Ҳайдар Ғуломов: "Мақсадимиз - Микаэль Секейра қолдирган услубни янада мукаммал даражага чиқариш"

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси Денис Коростиченко бошчилигида янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

"Темирйўлчилар" кеча пойтахтдаги ТТЙМИ стадионида "Бухоро"га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди (0:0). Мазкур баҳсдан сўнг "Локомотив"нинг етакчи футболчиларидан бири Ғулом Ҳайдар Ғуломов фикрлари билан ўртоқлашди. 

"У қадар катта ўзгариш йўқ. Денис Коростиченко кўпроқ Европа услубини сингдиришга ҳаракат қилмоқда. Бир нечта топ жамоаларнинг ўйинларини кўриб керакли жиҳатларини ўзлаштиришга уриняпмиз. Камчиликлар бор албатта. Жамоа бирданига шаклланиб қолмайди. Бошланиши ёмон эмас. Ўтган мавсумда Микаэль Секейра қўл остида ўйнаган услубимиз уларда анчадан бери бор. Бизга эса энди кириб келмоқда. Мақсадимиз мана шуни мукаммал даражага олиб чиқиш. 

Жамоада етакчилик? Бу - футбол. Мендан лидерликни кутганингиз билан эртага бошқа ёш футболчи ушбу вазифани бажариши ҳам мумкин. Мисол учун Кахи Махарадзени кўпчилик ёши катта, дейди. Лекин майдонда бир нечта ёш футболчидан катта ҳажмдаги ишни бажаради. Майдонга тушиш дегани фақат югуриш эмас. Ақлни ҳам ишлатиш талаб қилинади. Мана шу жиҳатдан тажрибали футболчилар фойда келтиради. Барчаси бир-бирига боғлиқ. Ёшлар ўзларидан катталарга қараб ўрганади",- дейди  Ғулом Ҳайдар Ғуломов

 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика