Latest news

14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  5 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  12 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  1 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  3 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  15 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  5 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  24 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  1 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1

Грэм Поттер: "Исталган статистикани қаранг, биз зўрмиз. Фақат натижа ёмон бўляпти" News

Грэм Поттер: "Исталган статистикани қаранг, биз зўрмиз. Фақат натижа ёмон бўляпти"

"Челси" бош мураббийи Грэм Поттер "Астон Вилла"га қарши ўйиндан кейин жамоанинг ўйин сифати юқори даражада эканлигини айтди.

Лондонликлар кеча АПЛнинг 29-тури доирасида "Астон Вилла"га мағлуб бўлган ўйинда дарвоза томон 29 марта зарба йўллаган.

"Асосий ҳисоб бизнинг фойдамизга бўлмаяпти ҳолос. Бунинг устида ишлаш керак.

Футболчилар майдонда бор кучини ишлатишди, масъулиятни бўйнига олиб, жарима майдончасига кириб, кўплаб зарбалар йўллашди. Бироқ ўтказиб юборилган биринчи гол бизга салбий хиссиётлар тақдим қилди. Иккинчи таймни юқори даражада бошлаганимиздан кейин иккинчи голни ўтказиб юбордик. Бу ҳам бизнинг рухий ҳолатимизга таъсир ўтказди. Аммо таслим бўлмасдан вазиятлар яратишда давом этдик.

Агарда исталган статистикани қарайдиган бўлсак, биз зўрмиз. Бироқ якуний натижа бизнинг кайфиятни бузяпти.

Мағлубиятлардан кейин доимо кайфиятсизлик ҳукмрон бўлади. Аммо бир қадам олдинга ташлаганимизни сезяпман. Келажакда бундан ҳам кўпроқ вазият яратишимиз мумкин. Лекин ҳимояда рақибларга кўп ҳудудларни очиб қўйдик. Бироқ шу орқали кўп вазиятлар ярата олдик. Бироқ ўйиндаги асосий элемент - голни бу ўйинда иккинчи планга тушириб қўйдик.

Бошқаларни айблашни ёқтирмайман, бор жавобгарликни бўйнимга оламан. Биз - жамоамиз, барча жиҳатда бирдаммиз. Биргаликда ютамиз ва биргаликда мағлуб бўламиз.

Ўзимизга келиб олиб, навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Менинг якуний жавобим барчага тушунарли бўлди деб ўйлайман", - "Челси" устози.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика