Latest news

00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  1 23:56Ла Лига. "Эльче" – "Реал": Рафа Мир, Асенсио, Хёйсен ва Родриго асосийда!  1 23:50А Серия. "Интер" – "Милан": Аканжи, Сучич, Лаутаро, Модрич ва Леау бошланғич таркибда!  0 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  11 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0 20:50Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Камбоджа терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади  15 20:33Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз"  16 20:08Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси — "Йил жавоҳири" соврини учун номзодлар  6 19:57Флорентино Перес: "Реал" мухлислари сони Евроиттифоқ фуқароларидан кўпроқ"  32 19:32Матерацци: "Асосийси, "Интер" "Милан"дан кучлироқ эканлигини билади"  4

Грэм Поттер: "Исталган статистикани қаранг, биз зўрмиз. Фақат натижа ёмон бўляпти" News

Грэм Поттер: "Исталган статистикани қаранг, биз зўрмиз. Фақат натижа ёмон бўляпти"

"Челси" бош мураббийи Грэм Поттер "Астон Вилла"га қарши ўйиндан кейин жамоанинг ўйин сифати юқори даражада эканлигини айтди.

Лондонликлар кеча АПЛнинг 29-тури доирасида "Астон Вилла"га мағлуб бўлган ўйинда дарвоза томон 29 марта зарба йўллаган.

"Асосий ҳисоб бизнинг фойдамизга бўлмаяпти ҳолос. Бунинг устида ишлаш керак.

Футболчилар майдонда бор кучини ишлатишди, масъулиятни бўйнига олиб, жарима майдончасига кириб, кўплаб зарбалар йўллашди. Бироқ ўтказиб юборилган биринчи гол бизга салбий хиссиётлар тақдим қилди. Иккинчи таймни юқори даражада бошлаганимиздан кейин иккинчи голни ўтказиб юбордик. Бу ҳам бизнинг рухий ҳолатимизга таъсир ўтказди. Аммо таслим бўлмасдан вазиятлар яратишда давом этдик.

Агарда исталган статистикани қарайдиган бўлсак, биз зўрмиз. Бироқ якуний натижа бизнинг кайфиятни бузяпти.

Мағлубиятлардан кейин доимо кайфиятсизлик ҳукмрон бўлади. Аммо бир қадам олдинга ташлаганимизни сезяпман. Келажакда бундан ҳам кўпроқ вазият яратишимиз мумкин. Лекин ҳимояда рақибларга кўп ҳудудларни очиб қўйдик. Бироқ шу орқали кўп вазиятлар ярата олдик. Бироқ ўйиндаги асосий элемент - голни бу ўйинда иккинчи планга тушириб қўйдик.

Бошқаларни айблашни ёқтирмайман, бор жавобгарликни бўйнимга оламан. Биз - жамоамиз, барча жиҳатда бирдаммиз. Биргаликда ютамиз ва биргаликда мағлуб бўламиз.

Ўзимизга келиб олиб, навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Менинг якуний жавобим барчага тушунарли бўлди деб ўйлайман", - "Челси" устози.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика