Latest news

17:48Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  6 17:42Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  4 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  2 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  3 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  10 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  3 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0

Го Оива: "Эртага Ўзбекистонга мухлислик қиламан" News

Го Оива: "Эртага Ўзбекистонга мухлислик қиламан"

Хабарингиз бор юртимизда U-23 Осиё кубоги баҳслари якунланмоқда ва бир неча соатлар олдин ушбу турнирнинг 3-ўрин учун Япония - Австралия (3:0) учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Япония жамоаси бош мураббийи Го Оива ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Даики Матсуока иштирок этишди.

-Ўйлашимча Япония жамоаси бугун турнирдаги ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатди. Муваффақиятли ўйин идеал режа асосида ишлангани учун рўй бердими?

-Ярим финалда мағлуб бўлганимиздан шок ҳолатига тушиб қолдик. Чунки ушбу турнир чемпиони бўлмоқчи эдик. Ушбу ўйинга тайёргарлик кўраётганда шогирдларимга ўзларини қўлга олиши кераклигини тушунтирдим. Футболчилар гапларимдан яхши ҳулоса чиқарганини кўрдим ва бундан мамнунман. Бу турнирда 3-ўринни қўлга киритдик ва минимум вазифамизни уддаладик.

-Бу ерда 20 кундан бери истиқомат қиляпсиз. Айтингчи бизнинг юртимизда сизга нима ёқди ва нима ёқмади?

-Биринчи ўринда шуни айтишим керак, ўзбек халқи жуда меҳмондўст экан. Мен Ўзбекистон футбол ассоциясига ва барча ташкилотчиларга раҳмат айтиб қоламан. Улар бу турнирда ҳаммаси аъло бўлиши учун жуда кўп тер тўкишди. Албатта сизга (таҳ. сайтимиз муҳбири Учқун Азимов) бизга шундай ажойиб саволлар бериб, биз билан ҳар доим мулоқотда бўлганингиз учун раҳмат айтаман. Умид қиламанки бу ерга яна бошқа турнирларда қатнашиш учун қайтамиз.

-Жамоангиз Ўзбекистон билан ўйнади ва мағлуб бўлди. Мураббий сифатида бу жамоанинг кучи қанчалик эканлигини биласиз. Сизнинг фикрингизча эртага финалда ким ғалаба қозонади?

-Тан оламан ярим финалда бизга жуда қийин бўлди. Ким ғалаба қозонишини билмайман, аммо Ўзбекистонга мухлислик қиламан.

Rating: +50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика