Гиггз ва Бекхэмни тарбиялаган МЮ мураббийи вафот этди
14 feb 2019 14:13
News
Гиггз ва Бекхэмни тарбиялаган МЮ мураббийи вафот этди
"Манчестер Юнайтед" ёшлар жамоаси собиқ мураббийи Эрик Харрисон 81 ёшида оламдан кўз юмди.
Харрисон 1981 йилда "Манчестер Юнайтед"да ёшлар мураббийи сифатида иш бошлаган. 1992 йил манкунианлар унинг қўл остида ёшлар чемпионати ғолибига айланишди.
Харрисон Дэвид Бекхэм, Никки Батт, Райан Гиггз ва Гарин Невилл каби футболчиларни тарбиялаган. Бунгача у Пол Скоулз ва Фил Невилларга футбол сирларини ўргатган. Харрисон 27 йил умрини "Манчестер Юнайтед"га бағишлади.
Link :
Source : manutd.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments